Кириш Регистрация
01/02 00:45 Кальяри 4-0 Верона
01/02 01:00 Эльче 1-3 Барселона
01/02 01:00 Ливерпуль 4-1 Ньюкасл
01/02 13:00 Япония 2-1 Ўзбекистон
01/02 13:00 Тожикистон 0-1 Австралия
01/02 16:30 Торино 1-0 Лечче
01/02 17:00 Эрон 5-2 Афғонистон
01/02 17:00 Саудия Арабистони 6-1 Малайзия
01/02 18:00 Реал Мадрид 2-1 Райо Вальекано
01/02 19:00 Комо 0-0 Аталанта
01/02 19:00 Ман. Юнайтед 3-2 Фулхэм
01/02 19:00 Ноттингем Форест 1-1 Кристал Пэлас
01/02 19:00 Астон Вилла 0-1 Брентфорд
01/02 20:15 Бетис 2-1 Валенсия
01/02 21:30 Тоттенхэм 2-2 Манчестер Сити
01/02 22:00 Кремонезе 0-2 Интер
01/02 22:30 Хетафе 0-0 Сельта
02/02 00:45 Парма - Ювентус
02/02 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
03/02 00:45 Удинезе - Рома
03/02 01:00 Сандерленд - Бёрнли
03/02 01:00 Мальорка - Севилья

«Вест Хэм» - «Ливерпуль». Превью

Баҳо:
+ | -

Бугун бўлиб ўтадиган “Вест Хэм” - “Ливерпуль” ўйинига превью шаклида тўхталиб ўтамиз.

Икки жамоа таркибидаги вазият

- «Вест Хэм» жамоаси сардори Кевин Нолан “Сандерленд”га қарши ўйинда олган жароҳатига қарамай бу ўйинга тайёр ҳолда бўлади.

- "Болғачилар" ҳимоячиси Жорж Маккартни якшанба кунги ўйинни орқа сондаги жароҳат сабабли ўтказиб юборади.

- «Ливерпуль» жамоасида жароҳат олганлар йўқ. Ҳар ўйинда рақибларига кутилмаган қарор ва тактикалари билан бошоғриқ бўлаётган «қизиллар» устози Брендан Роджерс бу ўйинда Стерлинг-Аллен жуфтлигини бошланғич таркибда майдонга тушириши кутилмоқда.

Статистика ва фактлар

- «Ливерпуль» - «Вест Хэм» қарама қаршилигида бўлган охирги йигирма бир ўйинда «болғачилар» икки марта ғалаба қозонишган (Англия Премер-лигаси доирасида).

- Лондонда бўлган охирги саккиз учрашувда жамоалар дарвозаларга йигирма еттита тўп йўллашган.

- "Аптон Парк"  ўйингоҳида «Ливерпуль» охирги ўнта ўйинда «Вест Хэм» дарвозасини ишғол этиб келмокда. Охирги бор жамоалар 2008 йил январда нурсиз дуранг қайд этишган.

«Вест Хэм»

- “Болғачилар” Премьер-лига доирасидаги охирги тўққизта ўйинда олтита ғалабага эришишган.

- Сэм Эллардайс жамоаси биринчи бўлиб ҳисобни очган бешта ўйинда якунда мағлубиятни тан олишга мажбур бўлган.

- Лондон жамоаси турнир жадвалидаги 3-ўрингача бўлган жамоаларга қарши ўн олтита уйинда икки бора ғалабани тантана қилган, холос.

- «Вест Хэм» жамоасини Премьер-лига доирасидаги охирги саккиз голини жамоани етти ўйинчиси киритган.

- "Болғачилар" танаффусгача бўлган вақтда тўққизта ўйинда ютқазишган, шу ўйинларда жамоа атиги бир очкога эга чиққан.

“Ливерпуль”

- «Ливерпуль» – Премьер-лига доирасида 2014 йилда ҳали мағлубиятга учрамаган ягона жамоа ҳисобланади. Шу вақт оралиғида «қизиллар» 13 ўйин ўтказиб, 11 ғалаба ва 2 бора дуранг натижа қайт этишган.

- Якшанба кунги ўйиндаги ғалаба  Брендан Роджерс жамоасини қаторасига тўққизинчи ғалабасига элтади. Охирги бор бундай тўққиз ўйиндан иборат ғалабали серияга «қизиллар» 2006 йил қиш-баҳор даврида қайд этилган.

- Луис Суарес ва Даниел Старриж жуфтлиги бу мавсумда 49 бор рақиблар дарвозасини ишғол этиб, Премьер-лига тарихидаги иккинчи кўрсаткичга эришиб туришибди (биринчи ўринда Энди Коул/Питер Бирдсли жуфтлиги – 55 гол 1993/94 мавсум).

- Луис Суарес бу мавсумда 29 та гол билан тўпурарлар рўйхатини бошқариб турибди. Премьер-лигада бир мавсумда энг кўп гол урган Алан Ширер (1995/96) ва Криштиану Роналду (2007/08)нинг рекордини янгилаш учун Луисга иккита гол керак.

- «Вест Хэм» жамоаси тарбияланувчиси бўлган Глен Жонсон «болғачилар»га қарши ўтказган бешта ўйинда уч бор дарвозани ишғол қилишга муваффақ бўлган.

- Бу ўйин ливерпулликлар ярим ҳимоячиси Жордан Хендерсон учун Премьер-лига доирасида юбилей — юзинчи учрашув бўлиши кутиляпти. Бу мавсумда ёш ярим ҳимоячи «Ливерпуль» таркибида тўрт бор гол уриб, етти бор жамоадошларини голи узатма билан таьминлаган.

Ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Учрашув бош хаками – Энтони Тейлор     

Ўйинни қуйидаги каналларда орқали томоша қилиш мумкин:

“Спорт ТВ” (ЎЗбекистон)
НТВплюс ФУТБОЛ / HD
Телеканал «Футбол 2» (Украина)
Canal+ Family HD (Польша)
Fox Sports (italy) / HD
beIN Sports Mena 9 HD
Benfica TV2 / HD
C+ Family (poland) / HD
C+ Sport (france) / HD
Canal+ 1 (esp) / HD
EuroSport (romania) / HD
OTE Sport 1 / HD
Sky Sport 2 (germany) / HD2
Sky Sports 1 (uk) / 1HD
SportKlub 2 / HD
Telenet Sporting HD1
TV2 Sport Premium HD
Viasat Football (swe) / HD
NBC Sports Live Extra
PremierLeaguePass NZ $

Манба: Liverpoolfc.com
Киритилди: 08:49, 06.04.2014.
Ўқилди: 3109 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.