Кириш Регистрация
10/01 01:00 Хетафе 1-2 Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА 0-3 Япония
10/01 16:30 Ливан 2-4 Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо 1-1 Бетис
10/01 19:00 Эрон 0-0 Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе 2-2 Пиза
10/01 19:00 Комо 1-1 Болонья
10/01 20:15 Вильярреал 3-1 Алавес
10/01 21:30 Сурия 1-0 Қатар
10/01 22:00 Рома 2-0 Сассуоло
10/01 22:30 Жирона 1-0 Осасуна
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче - Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано - Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио
12/01 00:45 Интер - Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри

ЕЧЛ. «Боруссия» - «Реал Мадрид». Превью

Баҳо:
+ | -

"Боруссия" бугун ўз майдонида ЕЧЛ чорак финал босқичида доирасида "Реал"га қарши баҳс олиб боради. Дортмундликлар Мадридда 0:3 ҳисобида ютқазишгани боис, уларнинг ярим финалга чиқиш имконияти жуда паст. Клопп шогирдлари кейинги босқичга чиқишни исташса, бугун ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолиб, "Реал" дарвозасига камида 3та гол уришлари лозим. Шунда ўйин қўшимча таймларга ўтади. Немислар ўтган мавсумда ЕЧЛнинг ярим финал дастлабки ўйинида "Мадрид"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этишганди, аммо бу сафар бундай натижа ҳам уларни қониқтирмайди.

Жароҳатлар
"Реал" эса Роналдусиз ҳам ўзини эркин ҳис қилиши мумкин. Дастлабки ўйинда жароҳат олган Криштиану машғулот пайтида уни чуқурлаштириб олди. "Галактикос" етакчиси кечаги машғулотни муддатидан олдин якунлади ва бугун майдонга туша олмаса керак. Шунингдек, Гарет Бэйлнинг майдонга тушиши ҳам сўроқ остида турибди. У ҳам тиззасида оғриқ сезмоқда. "Сигнал Идуна Парк" стадионида ҳимоячи Марсело ҳам ўйнай олмайди. Унинг ўрнини Фабио Коэнтрау эгаллайди. Шунингдек, Хесе Родригес ҳа маълум муддат сафдан чиққан.

"Боруссия"нинг муаммолари янада жиддийроқ. "Реал"га қарши ўйинда Себастьян Кель, Илкай Гундоган ва Свен Бендер ҳаракат қила олишмади. Шунингдек, Марсель Шмельцер ҳам мазкур ўйинни ўтказиб юборади ва унинг ўрнида Эрик Дурм ҳаракат қилади.

Рақамлар
— Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичларида ўз уйида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган жамоа 93,8% ҳолатда кейинги босқичга ўтган.

— ЕЧЛнинг ўтган мавсум ярим финал дастлабки ўйинида "Боруссия" 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

— Бунгача "Боруссия" плей-офф босқичларининг биринчи ўйинида ҳеч қачон 0:3 ҳисобида ютқазмаган.

— Роберт Левандовски Чемпионлар лигасининг 4та баҳсида "Реал" дарвозасига 5та гол урган.

— Чемпионлар лигаси сўнгги 10та ўйинининг ҳар бирида "Реал" камида 2та гол уриб келмоқда.

— "Реал" кейинга босқичга чиқса, Карло Анчелотти 3та турли жамоа билан ЕЧЛ ярим финалига етиб келган учинчи мураббийга айланади.

Ҳакамлар
Ўйинни бошқариш словениялик ҳакам Дамир Скомина бошчилигидаги ҳакамларга топширилган. Унга ватандошлари Бойан Юл ва италиялик лайнсмен Жанлука Чариолато ёрдам беради. Захира ҳаками — Юре Прапротник.

Тахминий таркиблар

Манба: www.eurosport.ru
Киритилди: 19:13, 08.04.2014.
Ўқилди: 5270 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.