Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

"Пахтакор" ўйинига ташриф буюринг ва I Phone 5 ютиб олинг

Баҳо:
+1 | -

12 апрель, шанба куни олий лигада 5-тур учрашувлари бўлиб ўтади. "Пахтакор" ўша куни Олмалиқнинг "Олмалиқ" жамоасига қарши майдонга тушади. Игорь Шквирин шогирдлари мавсумни яхши бошлашди. Сафарда "Бунёдкор"дан очко олишга эришган жамоа 4 ўйиндан сўнг 8 очко тўплаб, пешқадамлар сафида бормоқда.
 
"Пахтакор" футбол клуби ишқибозларга стадионда қулайлик туғдириш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Жумладан, "Пахтакор" - "Олмалиқ" баҳсига ташриф буюриб, турли эсдалик совғаларни ютиб олиш имкониятига эга бўласиз. Чипталарни харид қилиш билан "Омадли мухлис" совринли ўйини иштирокчисига айланасиз. Стадионга ташриф буюрган ишқибозларда "Пахтакор" тарихи ҳақидаги китоблар, клуб рамзи туширилган шарф ва бошқа атрибуткалар, DVD плеер, 2 дона LED телевизорлари ва 2та I Phone 5 уяли телефони ютиб олиш имконияти юзага келади. Шунингдек, ўйин давомида стадионда турли салқин ичимликлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари йўлга қўйилади. Стадионда мухлислар учун барча қулайликлар яратилади. Чипталарни "Пахтакор" Марказий стадиони кассаларидан харид қиласиз. Чипта нархлари 2000 сўмдан қилиб белгиланган.
 
"Пахтакор" - "Олмалиқ" учрашуви 12 апрель, шанба куни "Пахтакор" Марказий стадионида соат 17:30да бошланади. Мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз. "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг ва совғалар ютиб олинг!

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 12:22, 09.04.2014.
Ўқилди: 4645 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4625]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2571]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2398]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2061]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1677]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1610]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1587]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1542]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1437]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1430]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик