Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Рустам Акромов: «Қосимов «Бунёдкор»дан кетмасидан аввал унда термага номзодларни кузатиш имконияти кам эди»

Баҳо:
+ | -

ЎФФ Терма жамоалар маркази техник директори Рустам Акрамов миллий терма жамоаларнинг бу йилги режаларига ўз муносбатини билдирди. Жумладан, Миржалол Қосимовнинг эндиликда фақат миллий терма жамоа фаолият олиб боришини ЎФФ техник директори тўлиқ қўллаб қувватлади. Бу ҳақда ЎФФ расмий Твиттери хабар тарқатди.


«Миржалол Қосимовнинг “Бунёдкор”ни тарк этиб, ўз эътиборини фақат миллий терма жамоага қаратиши тўғи қарор. Битта мураббийга иккита жамоада ўта жиддий вазифани бажариш қийин вазифа. Жаҳон футболида шундай тенденция рўй бераяпти. Миржалол Қосимов эндиликда терма жамоага номзодларни кузатиш учун кўпроқ имкониятга ва вақтга эга бўлади. Бунгача унда бундай имконият кам эди.

Сентябрь ойида Инчеонда Осиё Ўйинлари ўтказилади. Ушбу мусобақада термамиз олдига катта вазифалар қўйилган. Осиё Ўйинларидан сўнг асосий эътибор ўз-ўзидан Осиё Кубогига қаратилади. Бу борада ҳам режаларимиз кўп. Олдимизда турган ҳар бир мусобақа олдидан кўпроқ ўртоқлик учрашувларини ташкил этишни режалаштирганмиз. Ҳар бир мусобақада муносиб иштирок этиш учун, тайёргарликни чин юракдан олиб бориш лозим.

Осиё Кубоги қуръасидан кўнглим тўлди. Гуруҳимиздаги ҳар бир рақибни мағлубиятга учратишимиз мумкин. Олдимизда турган мусобақаларда ишончли ва муносиб иштирок этишимизга ишонаман ва бунга оптимистик кўз билан қараяпман", - Рустам Акромов.

Манба: twitter.com/UzbekistanFF
Киритилди: 14:12, 10.04.2014.
Ўқилди: 6337 марта.
Фикрлар: 72 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.