Германиянинг transfermarkt.de сайти Европа чемпионлар лигаси ярим финалига йўл олган жамоаларнинг футболчиларини «баҳолаб» чиқди. Унда ҳар бир футболчининг трансфер нархи ҳисоблаб умумий жамоанинг нархи аниқланган.
Бу борада биринчи ўринда Мадриднинг «Реал» жамоаси турибди. «Реал» 571 миллион еврога баҳоланган. Жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду 100 миллион еврога баҳоланган, Гарет Бэйл эса 80 миллион еврога. Кейинги ўринларда Марио Гётце, Эден Азар ҳамда Диегу Косталар қайд этилган.