"Галатасарой" бош мураббийи Роберто Манчини ўзининг "Интер"га қатиши ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз эканлигини айтди.
"Менинг "Галатасарой"даги ишим тугагани йўқ. Менинг "Интер"га қайтишим ёки Италия термасига тайинланишим ҳақидаги миш-мишлар асоссиз.
Мен турк клуби билан тузган шартномамни ҳурмат қиламан", - дейди Манчини.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миланликлар Манчини учун 4 миллион евро тўлашга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
49 ёшли мутахассиснинг "Галатасарой" билан шартномаси 20016 йилда тугайди.