Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Рўзиқул Бердиев: «Ўринбосарлар асосий жамоага яқин тактик усулларни қўллаши керак»

Баҳо:
+ | -

"Насаф" - "Нефчти" жамоалари ўртасидагўйиндан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди:

— Барча мухлисларимизни бугунги ғалаба билан табриклайман. Учрашув қизиқарли ўтиши учун гол керак эди. Ёки ўзимизнинг дарвозага, ёки уларнинг дарвозасига (залда кулгу)! Ҳимоядаги қўпол хато туфайли гол ўтказиб юборишни дастлаб биз “амалладик”. Лекин шуни айтишим мумкинки, бугун ғалаба қозонишимизга биз ҳам, мухлислар ҳам шубҳа қилишмаганди. Рақиб асосан узоқдан тўпни ҳужумчига ошириш тактикасида тўп суришди. Жамоавий ҳимояланган жамоа дарвозасига гол уришимиз қийин кечди. Муҳими уч очкони қўлга киритдик.

— Биринчи бўлимдаги нурсиз ўйин ўтган турдаги мағлубият сабаб юзага келгандек кўринди?
— Ўтган ўйинда ҳам сафарда ёмон ўйнамагандик. Кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Рақиб эса кам сонли ҳужумлардан бирини голга айлантирди. Бугун ҳам ўтган турдаги мағлубият сабаб футболчилар бироз босим остида тўп суришди.

— Ёшлар жамоасида натижалар ёмонлаша бормоқда. Асосий таркиб футболчилари ҳам тажриба учун ёшлар лигасида ўйнаб туришса бўлмайдими?
— Асосий таркиб заҳираси бой эмас. Қолаверса ўринбосарлар таркибида асосан академия тарбияланувчилари тўп суришмоқда. Уларнинг аксарияти ёш. Энг ёши катта футболчи 19 ёш. Уларнинг иштиёқи эвазига натижа кўрсатилмоқда. Ўринбосарлар жамоасида тактика кўрмаяпман. Аслида улар бизнинг тактикамизга мослашган, бизга яқин тактик усулларни қўллаб футболчиларни асосий жамоага тайёр ҳолда етказиб бериши керак. Биз ўринбосарлар таркибига ҳам эътибор қаратамиз.

— Учрашувнинг икки бўлимида ҳужумлар ҳам икки хил кўриниш олди: биринчи бўлимдан қанотлардан тўп оширилди, иккинчи бўлимда марказдан ёриб кириб зарбалар берилди?
— Биринчи бўлимда рақиб кўпчилик бўлиб жарима майдончаси марказида жипс ҳимоя ташкил қилишди. Бундай ҳолларда фақат ошириб берилган тўплар фойда келтиради. Иккинчи бўлимда эса Кенжа Тўраевга жарима майдончасига индивидуал маҳорат билан ёриб кириши ҳақида кўрсатма бердим. Бу эса ўз самарасини берди.

— Игор Таранни қачон сафда кўрамиз?
— У ҳозир жароҳатини даволаш билан банд. Жамоа врачининг фйтишича, бир ҳафтадан сўнг машғулотларга қўшилади.

— Рақиб жамоа таркибидаги собиқ “насафчи”ларнинг ўйинини қандай баҳолайсиз?
— Ҳасанов ажойиб дарвозабон, унинг иқтидорига шубҳа йўқ, Носир Отақўзиев ҳимоячиларимизга етарлича ташвиш туғдира олди. Жиямуродов эса чап қанотда ҳаракат қилди. Аслида у ўнг қанот ҳимоячиси эди. Зоҳид Абдуллаев оз вақт ўйнаган бўлсада ёмон ўйнамади. Уларга кейинги фаолиятларида омад тилайман.

Олим ТОЛИПОВ ёзиб олди.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 08:46, 12.04.2014.
Ўқилди: 2766 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9568]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5614]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3851]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2985]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2395]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2355]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1708]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1577]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1481]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1419]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик