Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

«Оқ-тепа» пешқадам устидан иродали ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Кеча Ўзбекистон Биринчилигининг 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди. «Оқ-тепа» ўз майдонидаги илк беллашувда 2-турдан сўнг турнир пешқадами бўлиб турган Наманганнинг “Хотира-79” клубини қабул қилди.

Учрашув жуда қизиқарли, асабий ҳамда курашларга бой тарзда кечди. Александр Мочинов бошланғич таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Хусусан, жамоанинг кўп йиллик сардори Зокир Мирзааҳмедов ўйинни асосий таркибда бошлади. Қолаверса, дастлабки икки баҳсда захирада қолган дарвозабон Асилбек Омонов ҳам тўқсон дақиқа тўп сурди. Бу ўзгаришлар самарасини берди.

Беллашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилгани йўқ. Танаффусдан сўнг рақибни майдон марказидан деярли ўтказмаган тошкентликлар қарши ҳужумларнинг бирида жазоланди. 75-дақиқада ҳимоячиларнинг эътиборсизлигидан унумли фойдаланган Ислом Исоқжонов тўпни Омоновнинг устидан ошириб, ҳисобни очди – 0:1.

Ўтказиб юборилган голдан сўнг яна катта куч билан олдинга ташланган «Оқ-тепа» футболчилари сўнгги дақиқаларда иродаларини намойиш қилишди. Дастлаб, захирадан майдонга тушган Хуршид Йўлдошев 25 метрлардан белгиланган жарима зарбасини ажойиб тарзда бажарди. Унинг зарбаси дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди. Қайтган тўпга иқтидорли футболчи Алишер Шоғуломов етиб келди ва ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Гол ўйиннинг босимини янада оширди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ўнг қанотдан ҳужумга ўтган Сергей Рекун ғалаба тўпини киритди – 2:1.

Шу тариқа, “Оқ-тепа” иродали ғалабага эришиб, ҳисобидаги очколар сонини 6тага етказиб олди.

Ўзбекистон Биринчилиги. 3-тур
“ОҚ-ТЕПА” – “ХОТИРА-79” – 2:1 (0:0)
11 апрель. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони.
Бош ҳакам: Аҳмаджон Эргашев (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Жасур Мухторов (Тошкент), Даврон Акмалов (Тошкент).
Захирадаги ҳакам: Дилшод Каримов (Тошкент).
Назоратчи: Темур Дўстов (Бухоро).
“Оқ-тепа”: Асилбек Омонов, Дониёр Усмонов, Темур Турдиев (Сергей Рекун, 80), Нодиржон Саъдуллаев, Алишер Шоғуломов, Никита Павленко (Фарҳод Мирааҳматов, 88), Хуршид Йўлдошев Хуррамович (Хуршид Йўлдошев Набижонович, 65), Маъруф Аҳмаджонов, Саиджон Топилов, Зокир Мирзааҳмедов, Сергей Прохоров.
“Хотира-79”: Лочин Долимов, Мақсуд Ҳайитов, Собит Воҳидов, Комил Қўчқоров (Анвар Сиддиқов, 57), Ислом Исоқжонов, Мирзоҳид Собиров, Санжар Асқаралиев, Баҳром Йўлдошев, Омил Мўминов, Ислом Абдуқодиров.
Голлар: Ислом Исоқжонов, 75 – 0:1. Алишер Шоғуломов, 88 – 1:1. Сергей Рекун, 90+3 – 2:1.
Огоҳлантиришлар: Ислом Исоқжонов, 31. Омил Мўминов, 38. Ислом Абдуқодиров, 39. Алишер Шоғуломов, 41. Маъруф Аҳмаджонов, 68. Санжар Асқаралиев, 73. Сергей Рекун, 90.

Манба: www.oq-tepa.uz
Киритилди: 09:49, 12.04.2014.
Ўқилди: 3098 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.