"Барселона" бош мураббийи Херардо Мартино ЕЧЛ чорак финалида "Атлетико"га бой берилган имконият ҳақида яна бир бо фикр билдирди.
"Мен Иньестага ҳеч нарсани тушунтирмадим, у бунга муҳтож эмас. Бизга ҳужумда яна бир ўйинчи керак эди.
Мен учун Мессининг беш, олти ёки ўн беш километр югургани муҳим эмас. Унга қулай тўп оширилиши керак эди. "Атлетико"га қарши ўйинда унда вазиятлар бўлган эди, аммо у фойдалана олмади. Месси бўлиш жуда қийин, унга ноҳақ муносабатда бўлмоқдалар", - дейди Мартино.