Кириш Регистрация
31/01 00:45 Лацио 3-2 Женоа
31/01 01:00 Эспаньол 1-2 Алавес
31/01 13:00 Таиланд 1-0 Вьетнам
31/01 13:00 Кувайт 7-2 Ливан
31/01 17:00 Индонезия 1-1 Ироқ
31/01 17:00 Қирғизистон 3-2 Жанубий Корея
31/01 18:00 Реал Овьедо 1-0 Жирона
31/01 19:00 Пиза 1-3 Сассуоло
31/01 20:00 Лидс 0-4 Арсенал
31/01 20:00 Вулверхэмптон 0-2 Борнмут
31/01 20:00 Брайтон 1-1 Эвертон
31/01 20:15 Осасуна 2-2 Вильярреал
31/01 22:00 Наполи 2-1 Фиорентина
31/01 22:30 Леванте 0-0 Атлетико
31/01 22:30 Челси 3-2 Вест Хэм
01/02 00:45 Кальяри 4-0 Верона
01/02 01:00 Эльче 1-3 Барселона
01/02 01:00 Ливерпуль 4-1 Ньюкасл
01/02 13:00 Япония 2-1 Ўзбекистон
01/02 13:00 Тожикистон 0-1 Австралия
01/02 16:30 Торино - Лечче
01/02 17:00 Эрон - Афғонистон
01/02 17:00 Саудия Арабистони - Малайзия
01/02 18:00 Реал Мадрид - Райо Вальекано
01/02 19:00 Комо - Аталанта
01/02 19:00 Ман. Юнайтед - Фулхэм
01/02 19:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
01/02 19:00 Астон Вилла - Брентфорд
01/02 20:15 Бетис - Валенсия
01/02 21:30 Тоттенхэм - Манчестер Сити
01/02 22:00 Кремонезе - Интер
01/02 22:30 Хетафе - Сельта
02/02 00:45 Парма - Ювентус
02/02 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад

«Челси» бир киши кўп бўлиб ўйнаб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+-1 | -

Чемпионлик учун курашда иштирок этаётган "Челчи" ёрқин ўйинлар кўрсатмаётган бўлса-да, муҳим очколарни ўз ҳисобига қўшишда давом этмоқда. "Суонси" меҳмони бўлган лондонликлар ягона гол эвазига 3 очкони қўлга киритди ва "Ливерпуль" билан ўртадаги очколарни 2 очкога қисқартирди.

"Суонси Сити" ҳимоячиси Чико Флорес ўйиннинг бошида 2 дақиқа ичида иккита сариқ карточка олиб майдонни тарк этди. Аввал у меҳмонлар ҳужумини бузгани учун огоҳлантирилган бўлса, кейинги вазиятда эса жарима майдончасининг чап томонида ўзини алдаб ўтаётган Шюррлени чалиб йиқитди. Бош ҳакам Фил Дауд захира ҳакамининг кўрсатмаси ёрдамида чўнтагидан иккинчи марта сариқ карточкани чиқарди.

Майдонда бир киши кўп бўлиб қолган Моуриньо шогирдлари анча вақтгача рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият ярата олишмади. Иккинчи бўлимда улар босимни оширишди ва 68-дақиқага келиб, дарвозани ишғол қила олишди. Матич майдон марказида Ба томон узатди. Демба эса бир ҳимоячини чалғитиб, жарима майдончасига кирар-кирмас дарвоза томон зарба берди. "Суонси" посбони Мишель Ворм ўз ёнидан ўтиб кетаётган тўпни қайтара олмади - 0:1.

"Челси" ўйини мослашиб бораётган ва тобора ишонч билан ўйнаётан Муҳаммад Салоҳ ўйин давомида икки марта қулай вазиятлардан фойдалана олмади. Биринчи сафар унинг зарбаси бироз ноаниқ чиққан бўлса, иккинчисида ҳимоячи тўпни қайтариб қолди. Шунингдек, Это'О ва Демба Ба ҳам биттадан имкониятларни кўкка совуришди.

Ушбу ғалабадан кейин ўз очколарини 75тага етказди. Чемпионат якунланишига эса 4 тур қолмоқда.

АПЛ, 34-тур
"СУОНСИ" - "ЧЕЛСИ" - 0:1
Гол: Демба Ба (68)
"Суонси": Ворм, Ранхель, Уильямс, Чико, Дэвис, Дайер (Нгог, 73), Бриттон (де Гузман, 86), П. Эрнандес (Жорди Амат, 19), Шелви, Раутлеж, Бони.
"Челси": Чех, Иванович, Терри, Кэйхилл, Аспиликуэта, Матич, Рамирес (Оскар, 46), Виллиан, Салах, Шюррле (Это′О, 46), Д.Ба (Оби Микел, 79).
Огоҳлантиришлар: Чико (14), Шюррле (45), Оби Микел (86).
Четлатиш: Чико (16).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:01, 13.04.2014.
Ўқилди: 4491 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.