Кириш Регистрация
02/10 15:00 Виссел Кобе 2-1 Шандонг Тайшан
02/10 15:00 Йокогама Маринос 4-0 Ульсан Хёндэ
02/10 15:00 Теп Хань Нам Динь 0-0 Бангкок Юнайтед
02/10 17:00 Тампинес Роверс 3-1 Ли Ман
02/10 19:00 Равшан 0-1 Ал-Вакра
02/10 19:00 Олтин аср 0-1 Холидия
02/10 19:00 Насаф 2-1 Шабаб ал-Аҳли
02/10 20:00 Украина 2-3 Бразилия
02/10 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-1 Кувайт СК
02/10 21:45 Жирона 2-3 Фейеноорд
02/10 21:45 Шахтёр 0-3 Аталанта
02/10 23:00 Ат-Таъвун 1-2 Ал-Қува ал-Жавия
02/10 23:59 Штурм 0-1 Брюгге
02/10 23:59 Астон Вилла 1-0 Бавария
02/10 23:59 Динамо Загреб 2-2 Монако
02/10 23:59 Лилль 1-0 Реал Мадрид
02/10 23:59 Ливерпуль 2-0 Болонья
02/10 23:59 РБ Лейпциг 2-3 Ювентус
02/10 23:59 Бенфика 4-0 Атлетико
03/10 20:00 Франция - Аргентина
04/10 21:30 Наполи - Комо
04/10 23:45 Верона - Венеция
05/10 00:00 Леганес - Валенсия

«Атлетико» ғалаба қозонди, Диего Коста яна жароҳат олди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионати якунланишига 5 тур қолганида "Атлетико" ҳазиллашмаяпти ва бундан кейин ҳам бу жамоанинг қоқилишини кутиш ноўрин бўлса керак. Барча нарса сўнгги турда бўлиб ўтадиган "Барселона"га қарши ўйинда ҳал бўлади, чамамизда.

Жамоанинг асосий ҳужумчиси соғайди ва "Хетафе"га қарши ўйинда у асосий таркибда майдонга тушди. Мадридликлар эса ҳар иккала бўлимнинг 40-дақиқасида биттадан гол уришиб, ишончли ғалабани қўлга киритишди. Биринчи бўлимда Годин ва Коста қулай имкониятлардан фойдалана олишмади, аммо дарвозабоннинг хатоси "Хетафе" дарвозасининг ишғол қилиниши билан тугади. Бурчакдан етказилган тўпни Коста бош билан дарвозага йўллади. Ўз ўрнини ташлаб чиққан посбон тўпни қайтардию, аммо Годин тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Ўйиннинг 65-дақиқасида эса "Атлетико" футболчиси Мирандага гол уришига қоидага хилоф равишда халал берган мезбонлар ҳимоячиларидан бири майдондан четлатилди ва пенальти белгиланди. Диего Коста томонидан 11 метрли нуқтадан йўлланган кучли зарбани Кодина қайтарди. Рауль Гарсия қайтган тўпга яна зарба берди ва бу сафар посбон уни эгаллаб олди.

Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида Диего Коста ўз айбини "ювиб", дарвозани ишғол қилди, аммо ўз дарвоза устунига урилиб кетди ва жароҳат олди. Уни замбилда майдондан олиб чиқиб кетишди. Унинг ҳолати ҳақида кейинроқ маълумот берилади. Кутамиз.

Навбатдаги ғалабадан кейин Диего Симеоне шогирдлари ўз очколарини 82тага етказишди. Улар "Реал"ни 3, "Барса"ни эса 4 очкога ортда қолдиришмоқда.

Испания чемпионати, 33-тур
"Хетафе" – "Атлетико" - 0:2 (0:1)
Голлар: 0:1 – 40 Годин, 0:2 – 84 Коста.
"Хетафе": Кодина, Арройо, Алексис, Лаго (Саммир, 80), Рафа, Х.Родригес, П.Москера (Ласен, 68), Леон, Лафита, Д. Кастро (Колунга, 57), Марика.
"Атлетико": Куртуа, Хуанфран, Миранда, Годин, Филипе Луис, Габи, М. Суарес, Р. Гарсия (Диего, 72), Коке, Вилья (Адриан, 62), Коста (К. Родригес, 86).
Огоҳлантиришлар: Годин (16), П.Москера (22), Алексис (25), Вилья (45), Лафита (51), Коста (76).
Четлатиш: Лафита (65).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:49, 13.04.2014.
Ўқилди: 5778 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.