"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер фикрича, унинг жамоаси хотиржамлик туфайли 4-ўринни "Эвертон"га бой бериб қўйиши мумкин.
"Ҳа, 4-ўрин чўнтагимизда деб ҳсиоблаган пайтимиз бўлди. Аммо чемпионлар лигасила қатнашиш биз учун сув ва ҳаводек зарур.
Бизга тақвим қийин келди, бунинг устига кўпгина ўйинлардаги ёмон натижалар жамоани руҳан чўктирди. Агар яна шундай мағлубиятдан бирини қабул қилсак фалокат бўлади.
Чемпионлар лигасига чива олмасак биз учун зарба бўладими? Мен футболчиларнинг диққатни бир жойга жамлаб, ушбу мусобақада қатнашишни ўйлашларини ва иштирок этиш завқини бошдан кечиришларини хоҳлар эдим", - дейди Венгер.