Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида «Бунёдкор» мураббийи Александр Волков қатнашди.
– Ассалому алайкум, журналистлар. Барча бизнинг қандай тайёргарлик эканимизни билмоқчи. Биз жуда яхши тайёрландик. Жамоа тўлиқ ўйинга тушишга шай. Турнир жадвалидаги ўрнимиздан қатъи назар биз бу ўйинда ғалаба қозонишимиз керак. Бизнинг ўйинимиз Ўзбекистон клубларининг рейтингига жиддий таъсир кўрсатади, шунинг учун ғалаба қозонишимиз керак.
– Рақиб жуда кам гол уради. Сиз кўпроқ эътиборни ҳужумга қаратасизми ёки майдон марказига?
– Биз ҳужумга зўр берамиз. Лекин барчаси ўйиндан келиб чиқади. Балки рақибга қараб ўйинни иккинчи рақамда бошлашимиз мумкин. Бизнинг асосий мақсадимиз ҳужумда ўйнаш.
– Қишда жамоадан кўпчилик футболчилар кетишди. Жамоага янги келган футболчилар, легионерлар қандай ўйнашмоқда?
– Пишур ҳақида биласиз. Кото ҳам жароҳат олган. Унинг ўйини ёмон эмас. Симоненконинг ҳам ўйини ёмон эмас. У жамоага мослаша олмаётгани рост, лекин ёмон ўйинчи эмас.
– «Бунёдкор»нинг ҳолати «Челси»ни элатиб юборди. «Челси»да Виллаш-Боаш етгач Ди Маттео жамоани чемпион қилган эди. Сиздан ҳам шуни кутсак бўладими?
– Ҳаракат қиламиз. Буни амалга ошириш учун чин дилдан хоҳлаш керак. Яратгандан сўрайман. У ҳаракат қилганларга беради.
– «Бунёдкор» ОЧЛнинг ушбу мавсумида жуда ёмон қатнашди. Бу нимадан рақиблар кучлими ёки «Бунёдкор» кучсизми?
– Жамоадан еттита футболчи кетди ва биз ёшларга эътибор қаратдик. Биз қўлимиздан келганича ҳаракат қилдик, қўлимизни кўтариб таслим бўлмадик. Мағлубиятга учрамайдиган жамоа бўлмайди.
– Рақибнинг кучли, кучсиз нуқталари ва энг кучли футболчиларни санаб берсангиз.
– Жамоа яхши ўйин ташкил қилади. Бу жамоа жангчилар жамоаси. Улар ҳеч қачон таслим бўлмайди. Улар инглиз жамоаларини эслатиб юбормоқда. Араб жамоалар бунақа эмас. Уларнинг 7-рақамли бразилиялик футболчиси ўйинни жуда яхши ташкил қилади. Ҳимояда 5-рақамли футболчи ҳам яхши ўйнайди.
– Жамоа асосий таркибни ташкиллаштиришда қайси манбага қаратмоқчи? Легионерларгами, академиягами?
– Академияга. Футболчиларни сотиб олаверсак, академия нимага керак?