Sporting Intelligence компанияси ESPN нашри билан ҳамкорлкда энг кўп маош тўланадиган спорт клублари рўйхатини тузди.
Рўйхатни Англиянинг "Манчестер Сити" клуби бошқариб турибди (ҳафтасига 156 минг доллар, ўйинчининг ўртача йиллиу маоши - 8,1 млн доллар). Иккинчи ўринда "Нью-Йорк Янкиз" бейсбол клуи (154,5 минг ва 8,03 млн), учинчи ўринда "Лос-Анжелес Дожерс" (149,6; 7,78).
Тўртинчи ўринни Мадриднинг "Реал" клуби эгаллаб турибди, "Барселона" - бешинчи ўринда. Бундан ташқари рўйхатнинг биринчи ўнлигида "Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" клублари ҳам жойлашган.