«Вест Ҳэм» бош мураббийи Сэм Эллардайс Англия чемпионати 34-туридан ўрин олган «Арсенал»га қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.
«Бизнинг иккита хатомиз «Арсенал»нинг иккита голи билан якунланди. Жамоам ҳисобни очиш учун кўп ҳаракат қилди ва буни уддалади. Шундай бўлишига қарамай, рақибга иккита гол совға қилиб, нимагадир умид қилиб бўлмайди.
Бугунги мағлубиятга айнан биз сабабчимиз, айнан биз имкониятлардан фойдалана олмадик»,- дейди Биг Сэм.