Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония 0-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Карлос Кото: «Месси 1 дақиқа ёмон ўйнаса ҳам, уни танқид қилишади»

Баҳо:
+1 | -

 

«Бунёдкор» ярим ҳимоячиси Карлос Кото бугун бўлиб ўтадиган «Барселона» ҳамда «Реал» жамоалари ўртасида кечажак Испания кубогининг финал баҳси ҳақида фикр билдирди.

- Нима деб ўйлайсиз бугунги ўйинда ким ғалаба қозонади?
- Бир нима дейиш қийин. Бу финал. Бу ерда ҳеч нима алоҳида аҳамият касб этмайди. «Барселона»нинг охирги иккита ўйинда имкониятни бой бергани ҳам унутилади.

- «Барселона» ҳимоя марказида муаммоларга дуч келиши мумкин. Пуйол ҳамда Бартраларнинг ҳам майдонга тушиши аниқ эмас. Бу муаммони қандай ҳал қилишади деб ўйлайсиз?
- Албатта, Пике ҳамда Пуйоллар жамоанинг асосий ҳимоячилари ва охирги ватларда улар майдонга туша олишмаяпти. Кеча кўрдим, Бартра шуғулланмоқда. Менимча, у бугун майдонга тушади.

- Лионель Мессига нима бўлди деб ўйлайсиз?
- Месси ҳам одам, у ҳам бошқалар каби чарчайди. Мен уни жуда яхши биламан. Месси бутун мавсум давомида 80та ўйинда қатнашсаю, бешта ўйинда ёмон ўйнаса, барча ўша ёмон ўйинларни эслайди. У бутун ўйин давомида ёмон ўйнаб, бир дақиқада голли пас берса, ёки гол урса ҳеч ким ўша бир дақиқани эсламайди. Менимча, Мессидан Месси бўлгани учун айб қидиршади. У бир дақиқа ёмон ўйнаса бўлди, танқид қилишади.

- Криштиану Роналду бугун майдонга тушмайди. Бу «Барселона»нинг фойдасига ишлаши мумкинми?
- Ҳа, Роналду жамоанинг энг кучли футболчиси, лекин ундан ташқари ҳам футболчилар бор. Бэйл ҳамда Бенземалар ҳар қандай ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин. Роналду йўқлиги бир томондан «Реал»нинг фойдасига ишаши мумкин. Футболчилар  у учун ҳам ўйнашади.

- «Реал» бугун ҳам мағлубиятга учраса, лекин чемпионлар лигаси ҳамда Ла Лигада чампион бўлса, класиколарнинг барчасида мағлуб бўлишига қарамай мавсумни ўзи учуб омадли дейиши мумкинми?
- Класико ҳар икки жамоа учун ҳам муҳим, лекин мавсумда нечта мусобада ғалаба қозониш муҳим деб ўйлайман, нечта класикода ғалаба қозониш эмас. Класиколар мусобада тақдирини ҳал қила олмайди. Лекин бу ўйинлар ҳар қандай финалдан қийин кечади ва ҳар қандай муҳим баҳсдан ҳам принципиалроқ. Нима десам, экан класиколар бутунлай бошқача ўйин. Уни ҳеч бир ўйинга тенглаштириб бўлмайди. Шуни ҳам таъкидлаш керак, бу «Барселона»нинг соврин қўлга киритиш учун охирги имконияти. Улар Ла Лигадаги имкониятлатларини ўзлари оғирлаштиришди. Менимча, мавсумнинг охирида ҳам битта ажойииб ўйин бор. Бу «Атлетико»га қарши ўйиндир. Ўша ўйин чемпионат тақдирини ҳам ҳал қилиши мумкин.

Ўткир Жалолхонов суҳбатлашди

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:54, 16.04.2014.
Ўқилди: 7899 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.