Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Футзал: Эрон терма жамоаси Тошкентга етиб келди

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Эрон терма жамоаси аъзолари 18 апрель куни Тошкентга етиб келди. Айни дамда Эрон терма жамоаси делегацияси «Ўзбекистон» меҳмонхонасида жойлашишди.

30 апрель куни Вьетнамда старт оладиган футзал бўйича Осиё Чемпионати баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари 19 ҳамда 20 апрель кунлари Тошкентда иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиши ҳақида хабар берилган эди. Иккала терма жамоа иштирокидаги илк ўйин 19 апрель куни соат 13:00да бошланса, иккинчи ўйин 20 апрель куни соат 12:00да бошланади. Ҳар иккала учрашув ҳам Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Чемпионати баҳсларидаги илк ўйинни 1 май куни Қирғизистон терма жамоасига қарши ўтказади. Гуруҳдаги иккинчи ўйин 3 май куни амалдаги Осиё чемпионлари – Япония терма жамоасига қарши ўтказилса, гуруҳдаги сўнгги ўйин Жанубий Корея терма жамоасига қарши ўтказилади.

Ўзбекистон терма жамоасининг ОЧ гуруҳ босқичидаги ўйинлари:
1-тур, 1 май, пайшанба
16:30. Қирғизистон – Ўзбекистон

2-тур, 3 май, шанба
16:30. Ўзбекистон – Япония

3-тур, 5 май, Душанба
16:30. Ўзбекистон – Жанубий Корея.

* Ўйинларнинг бошланиш вақти Тошкент вақти билан кўрсатилган

ОЧ гуруҳ босқичи қуръаси:
А ГУРУҲИ: Вьетнам, Кувайт, Тожикистон, Ироқ
В ГУРУҲИ: Эрон, Австралия, Хитой, Индонезия
С ГУРУҲИ: Таиланд, Ливан, Хитой Тайпейи, Малайзия
D ГУРУҲИ: Япония, Қирғизистон, Ўзбекистон, Жанубий Корея.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 12:10, 18.04.2014.
Ўқилди: 3218 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.