Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Осиё Таэквондо (WTF) Иттифоқи президенти Ўзбекистон МОҚга ташриф буюрди

Баҳо:
+ | -

Маълумки, жорий йилнинг 25-28 май кунлари пойтахтимизда Олимпиада ўйинлари дастурига киритилган Таэквондонинг WTF спорт тури бўйича XXI Осиё чемпионати ҳамда “Пумсе” йўналиши бўйича III қитъа чемпионати баҳслари ўтказилади.

Ушбу нуфузли мусобақага олиб борилаётган тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида юртимизга ташриф буюрган Осиё таэквондо иттифоқи президенти, қора белбоғ 9-ДАН соҳиби Кю Сок Ли бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига ташриф буюриб, Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Мурод Алиев ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов билан учрашди.

Учрашув чоғида мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва келажагимиз эгаларини ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етказиш Истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб Давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири қилиб белгиланганлиги ва ана шу олижаноб мақсадларни хаётга тадбиқ этиш борасида ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Осиё таэквондо иттифоқи раҳбари Кю Сок Ли Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталар экан, соҳа ривожига Давлат раҳбари томонидан қаратилаётган алоҳида эътибор ҳар қанча таҳсинга лойиқ эканини мамнуният билан таъкидлаб ўтди.

“Ўзбекистонда халқаро талабларга тўлиқ жавоб берадиган замонавий спорт саройларини барпо этилаётганлиги ушбу қутлуғ заминда ҳар қандай йирик спорт мусобақаларини юқори савияда ўтказиш имкониятини ҳам яратмоқда. Айниқса, Болалар ва оммавий спортни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳар қандай инсонни хайратини оширади. Қаердаки оммавийлик даражаси юқори бўлса, ўша жойда профессионал спорт ҳам юксалиб бораверади. Ўзбекистон спортчиларининг халқаро майдонларда қўлга киритаётган муваффақиятлари бунинг ёрқин исботидир. Маълумки, 2010 йил Тошкент шаҳрида Таэквондо (WTF)нинг "Пумсе" йўналиши бўйича жаҳон чемпионати юксак даражада ўтказилган эди. Умид қиламанки ҳар қандай мусобақани ҳақиқий спорт байрами тарзида ўтказиш ҳадисини олган ўзбекистонликлар, бўлажак Осиё чемпионатини ҳам кўтаринки рухда ўтказадилар ва шуни ишонч билан айтишим мумкинки мазкур мусобақалар унинг иштирокчилари хаётида ёрқин саҳифа бўлиб мухрланади. Зеро бу учун сизларда шароит ҳам, имкониятлар ҳам етарли. Шу боис ҳам Осиё таэквондо иттифоқи қитъа миқёсидаги энг йирик мусобақани Ўзбекистонда ўтказишга қарор қилди”, - дейди Кю Сок Ли.

Маълумки спортнинг ушбу тури Осиёда жуда ҳам кенг ривожланган ва шу боис ҳам қитъа чемпионати кичик жаҳон чемпионати сифатида эътироф этилади. Бу эса ўз навбатида мусобақаларни нечоғлик кучли рақобат остида ўтишидан ва юртимиз спорт муҳлислари яна бир ажойиб спорт байрамининг шоҳиди бўлишлигидан далолат беради.

Айни пайтда мазкур мусобақани юксак савияда ўтказиш учун қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 20:08, 18.04.2014.
Ўқилди: 3160 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.