"Бавария" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоасининг "Айнтрахт" устидан қозонган ғалабасидан сўнг (2:0) фикрларини билдирди.
"Чемпионатдаги ғолибликни ҳал қилганимиздан сўнг курашишдан тўхтаб қолдик. Бу айниқса, биринчи бўлимда, рақиблар ҳужумларимизни қийинчиликсиз бартараф этганларида яққол кўринди.
Иккинчи бўлимда ўйинни ўз қўлимизга олдик. Агар "Реал"га қарши ҳам шундай ўйнасак, чемпионлар лигаси финалига чиқа олмаймиз", - дейди Гвардиола.