Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

LG 6 motion Кир ювиш машиналари — стандарт ўлчамларда янада кўпроқ кийим-кечаклар!

Баҳо:
+ | -

Reklama

Оила учун кир ювиш машинасини танлаш кўпинча муаммога айланиб қолади. Бу тасодифий ҳол эмас, албатта, ахир ҳаёт жўш ураётган бугунги кунда маиший жиҳозларни тўғри танлаш жуда муҳим. Бугунги кунда “оила аъзоси”га айланиб қолган кир ювиш машинасисиз ҳаётингиз баъзида қандайдир оғир ва кемтикдай туюлади. Бундай ёрдамчини харид қилишга келганда қурилманинг ўлчамлари ва сиғимлилиги нисбатлари масаласи кўндаланг бўлади. Кўпинча буюмнинг хонада камроқ жой олишига ҳаракат қиламиз, бозор эса турли-туман вариантлардаги жиҳозлар билан тўлдириб ташланган.

Бугун истеъмолчилар учун кир ювиш машиналарининг исталган ранги ва турлари бўйича таклифлар бир талай. LG Electronics компанияси маиший техника, шу жумладан, фойдаланилиши қулай, бошқаруви осон, ишончли, кўп функцияли бўлган кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш соҳасида дунё бўйича етакчи ҳисобланади. LG нинг “6 Motion” функцияли қатор қурилмалар, хусусан, бир ювишга мўлжалланган кийим-кечаклар оғирлиги 12 кг (F1495BDS), 9 кг (F14A8FDS5) ва 6 кг (F12B8ND) бўлган моделлари бугунги кун замонавий оилалари учун яратилган. Ушбу машиналарнинг барчаси кўпроқ ҳажмда кир солишга мўлжалланган бўлсалар-да, ихчам ўлчамлар сақлаб қолинган бўлиб, интерьерга ҳам жуда мос тушади.

Айрим харидорлар, агар 6 кг гача сиғимдаги кир ювиш машинасига мунтазам равишда камроқ кир солинса, машина кўпга чидамайди, деб янглиш фикрлашади.

LG нинг катта сиғимли кир ювиш машиналари қурилма механизмларининг вақтидан аввал издан чиқишига бирон-бир хавф туғдирмаган ҳолда камроқ ҳажмдаги кирларини ҳар куни қийналмасдан ювиш имконини беради. Бунинг устига, улар электр энергиясини, сув ва вақтингизни анча тежайди.

Корпусининг стандарт чуқурлиги бор-йўғи 640мм ни, кенглиги эса 600мм ни ташкил этадиган энг ихчам модель 12 кг гача юкланиш имкониятига эга бўлиб, LG нинг кир ювиш жараёнини максимал даражада енгиллаштиришга мўлжалланган энг сўнгги технологияларини ўзида жамлаган.

Тўғридан-тўғри уловчи инвертор тизимли двигатель машинанинг энергияни тежашига имкон беради, шунингдек шовқин ва тебранишларни деярли йўққа чиқаради.

“6 Motion” номли бу ақлли технология мато туридан келиб чиқиб барабан айланишининг зарур кетма-кетликларини танлайди, булар: “Реверсив айланиш”, “Тўйинтириш”, “Чайқаш”, “Айлантириш”, “Текислаш” ва “Асосий айланиш” ҳаракатларидир. Бундай ёндашув мураккаб кирланишларни ҳам самарали ва эҳтиёткорлик билан ювишга имкон беради, барабаннинг қия конструкцияси эса энергия ва сувни тежаб беради.

Ушбу моделнинг яна бир фойдали жиҳати “True Steam” буғда ювиш технологиясидир. Бу технология махсус буғли генераторга асосланган бўлиб, у сувни буғга айлантириб, уни бевосита барабанга узатади, бу билан унинг аввалги классик кир ювишга қараганда яққол устунликлари таъминланади. Буғ билан кир ювиш ҳақида батафсил маълумотни  бу ердан  олишингиз мумкин.

F14A8FDS5 (9 кг), F12B8ND (6 кг) моделлари ҳам ушбу хусусиятларга эга. LG Electronics мотор ишлаши учун 10 йилга, бепул хизмат кўрсатиш учун 3 йилга кафолат беришини эслатиб ўтиш жоиз.

LG WM 6 motion синфига кирувчи кир ювиш машиналари, шубҳасиз,оиласи ҳақида ғамҳўрлик қилувчи ва юқори технологиялар оламидаги илғор тенденцияларга таяниб иш кўрувчи кишилар учун тўғри танловдир.

LG Electronics тақдим этувчи бошқа янгиликлар ҳақидаги маълумотлар ушбу жойда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:01, 21.04.2014.
Ўқилди: 10254 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.