Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

LG Knock CodeTM – сизнинг ахборотларингиз учун кучли химоя

Баҳо:
+ | -

Ҳар биримизда бир марта бўлса ҳам  шундай савол туғилган: телефон ўз иши билан бизнинг эҳтиёжларимизни қаноатлантириши ва, асосийси, ўзида сақланаётган ахборотни ҳимоя қила олиши учун қандай “жентльменлик тўплами”га эга бўлиши керак? Кўпинча, ушбу савол бизда муваффақиятсиз телефон харидидан кейин туғилади. Биз ўзимизга янги аппарат сотиб олишга қарор қилганимизда нимага асосланган ҳолда буни амалга оширамиз? Биз бунда оддийгина – “ёқади” ёки “ёқмайди” қабилида иш тутамиз! Сўнгра эса ушбу  хариддан кўнглимиз қолади...

Амалга оширилган хариддан кўнгил қолмаслиги учун LG Electronics компанияси фойдаланувчиларнинг истакларини инобатга олган ҳолда, “Knock CodeTM” функциясига эга бўлган LIII(L40,L70,L90) смартфонлар сериясини сотувга чиқарди. Бу смартфонларда ихчам ва классик дизайн, ажойиб аниқликдаги тасвирга эга IPS дисплей, кучли процессор ва аккумулятор билан бир қаторда, энг муҳими, ахборотингизнинг ишончли ҳимояси мужассам бўлган. Иккита SIM-картани ишлатиш мумкинлиги туфайли сиз меҳнат фаолиятингиз ва шахсий ҳаётингиз орасида беками-кўст мувозанатга эришишингиз мумкин. Аммо, келинг, барчаси ҳақида бирма-бир тўхталиб ўтайлик.    

Нима бирлаштиради?    
LG компанияси олинган маълумотларни ўрганиб чиқиб, фойдаланувчилар кунига ўз смартфонларини юздан ортиқ маротаба блокдан чиқаришларини аниқладилар. Математик ҳисоб-китобларсиз ҳам кўриниб турибдики, оддий туюлган бу ҳаракатларга қанча кўп вақт сарфланади. “Тук-тук” деб аталаши одат тусига кирган янги Knock CodeTM опцияси смартфонни унинг экранига икки марта “уриш” билан блокдан чиқариш имконини беради.  Унинг ишлаш принципи жуда ҳам оддий ва у ҳар доим бенуқсон ишлайди. Бу опциянинг ишлаб чиқилишининг ўзига хослиги оддий, яъни бир ҳаракат билан телефон блокдан чиқарилади. Бу ечим телефон фойдаланувчиларига телефонни ёқиш тугмасини босиш заруратидан халос бўлишларига имкон беради. Бу нафақат вақтингизни тежайди, балки сизнинг телефонингизни очишни режалаштирган кимсаларни қуролсизлантиради. Асосини экранга бармоқни теккизиш нуқтаси ташкил қилувчи ишончли парол ўрнатинг ёки дисплейга бармоқ теккизиш нуқталари ёритилмаган ҳолда ишлайдиган 86 367 та қўллаш мумкин бўлган комбинациялардан бирини танланг. Айтганча, сизнинг ўзига хос бўлган паролингизнинг комбинацияси 2 тадан 8 тагача бармоқ теккизишларидан иборат бўлиши ва осонлик билан, ҳаттоки бир қўлда, дисплейнинг исталган жойида киритилиши мумкин. LG Electronics Mobile Communications компаниясининг президенти ва бош ижрочи директори жаноб Пак Чонсоннинг таъкидлашича: “LG компаниясининг муҳандислари бизнинг фойдаланувчиларимизни тенги йўқ хавфсизлик ва қулайлик даражаси билан таъминлаш учун Knock CodeTM опциясини ишлаб чиқишда озмунча куч сарфламадилар. Кенг омма учун Knock CodeTM опциясига йўл очиш қарори мобил қурилмаларимизни, биринчи навбатда, улардан фойдаланишда ажойиб қулайликни таъминлаш ҳисобига ўзига хос тарзда яратишимиздаги интилишларимизга тўлиқлигича мос келади”.


Стилнинг ўзига хос ўша туйғуси.
Барча уч модел (L40, L70, L90) нозик ишлов, металлик ранглар ва дисплей атрофидаги ингичка рамкани ўз ичига олувчи L-сериясининг энг яхши анъаналарига хос бўлган дизайнга эга. LIII смартфонлари Android 4.4 KitKat операцион тизими ва премиум-синфга хос бўлган фойдаланувчи функциялари билан жиҳозланган.  TRUE IPS дисплейи бир вақтнинг ўзида тасвирнинг аниқлиги ва рангларнинг тиниқлиги билан завқланиш имконини беради. Бу сериядаги смартфонларнинг яна бир муҳим афзалликларидан бири узоқ вақт алоқада қолиш имконини берувчи кучли батарейкага эгалигидир. 

L70 смартфонига ўрнатилган смарт-буфер опцияси бир вақтнинг ўзида кенг доирадаги вазифаларни бажариш имконини беради. У худди компьютерда бажариш мумкин бўлгани каби саҳифадаги бир нечта элементларни нусхалаш имконини беради. Ушбу моделда камерани тез ишга тушириш имконияти мавжуд бўлиб, буни смартфоннинг орқа қопқоғида жойлашган камерани дарҳол ишга тушириш мосламаси орқали амалга ошириш мумкин.

LG Electronics телевизор пультини тез-тез йўқотиб қўядиган ёки уни тополмайдиганлар ҳақида ҳам ғамхўрлик қилган. Узоқдан бошқарувчи қурилмани йўқотганингизда, сизда, уни топишни енгиллаштириш мақсадида унга қўнғироқ қилиб бўлганида эди, деган  фикр туғилган онларни эсга олинг. LG L90 смартфонида ИҚ (инфрақизил)-узаткич (маиший техникани бошқариш учун QREMOTE бошқариш пульти) ўрнатилган бўлиб, эндиликда телефондан бошқариш пульти ўрнида ҳам фойдаланиш мумкин.


Хулоса ўрнида
Кўнгил қолишларга “йўқ” деймиз. Сизнинг вазифангиз – сизни қаноатлантирадиган нарсага эга бўлиш. LG компаниясининг вазифаси эса истеъмолчини қаноатлантирадиган нарсани бериш. Биз ўзимиз учун орзу қиламиз ва режалаштирамиз, LG эса биз учун.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:32, 24.04.2014.
Ўқилди: 5480 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.