Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Рустам Акромов: «Динамо» «Пахтакор»га жиддий қаршилик кўрсатса керак»

Баҳо:
+ | -

Мамлакатимизнинг энг тажрибали мураббийларидан бири, футбол профессори Рустам Акрамов «Эрудит Спорт» газетасида 6-тур олди ўйинлар шарҳини шарҳлаб ўтаркан, шанба куни Самарқандда бўлиб ўтадиган «Динамо» - «Пахтакор» учрашувига тўхталаб ўтди.

Таниқли мутахассиснинг айтишича, минглаб мухлислар қаршисида ўтадиган - кучли бешликдан ўрин олиб турган «Динамо» ва пешқадам «Пахтакор» ўртасидаги учрашув анча шиддатли ва қизиқарли ўтади.

«Самарқанддаги ўйин шиддатли ва анча қизиқарли ўтса керак. Чунки «Динамо» ҳам, «Пахтакор» ҳам ҳозирда мухлислар ишончини қозонмоқда. Ўйин минглаб самарқандлик мухлислар қаршисида ўтсада, фикримча, ушбу жуфтликда “Пахтакор”нинг имконияти юқорироқ. «Динамо» жамоасини ҳурмат қиламан. Самарқандда яхши мураббий ишлаяпти. Аммо «Динамо» билан «Пахтакор»ни солиштирганда, тошкентликлар рақибига нисбатан кучлироқ, менимча. Боз устига, улар мавсумни жуда яхши бошлашди ва кетма-кет ғалабалар туфайли юқори даражада руҳланишган. Шу билан бирга ўз ўйинларини борган сари такомиллаштириб боришяпти. Шу нуқтаи назардан қараганда, мезбонлар жиддий қаршилик кўрсатишсада, «Динамо» учун пешқадам «Пахтакор»ни тўхтатиб қолиш қийин бўлади. Қолаверса, шу куни «Динамо»нинг ижарадаги футболчилари тўп суриши савол остида турибди. Бироқ бу Самарқанд жамоаси майдонга шунчаки тушади дегани эмас. Улар бор куч ва имкониятларини ишга солсалар керак» - дейди Рустам Акрамов газетанинг тур превьюсида.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 11:56, 25.04.2014.
Ўқилди: 3153 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.