Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Мухлисларни ҳам ўйла, ТЖМ!

Баҳо:
+2 | -

Маълумки, сўнгги пайтлар мухлислар томонидан ЎФФ терма жамоалар марказига жуда кўп эътирозлар билдиришмоқда. Боиси ТЖМ охирги вақтларда миллий терма жамоамизга ўртоқлик ўйинларини ташкил қилиб бера олмаётганди. Лекин мана яқинда марказдагилар терма жамоамизни йил давомида камида 6 та ўртоқлик ўйинлари ташкил этилиши ҳақида маълум қилинди. Ва яна бир қанча вариантлар кўриб чиқилётгани ҳақида ҳам маълумотлар бор.

Бу ўйинлар асосан араб жамоаларига қарши ўтказилади. Агарда сўнги лаҳзаларда қандайдир тушунмовчиликлар келиб чиқмаса, бугунги ҳолатимизда шунисига ҳам шукр қилсак бўлади.

Мен бир нарсани такидлаб ўтмоқчи эдим. Сўнги вақтларда мухлисларимиз томонидан кўплаб билдирлаётган фикрлардан бири бу — ўртоқлик ўйинларини вилоятларда ҳам ўтказилса жуда ҳам фойдали бўларди.

Келинг, бунинг фойдали тарафларини кўриб чиқамиз. Ўйинлар вилоятларда ўтказилса аминманки, стадионлар тўлиб-тошади ва ўйинга бўлган қизиқиш жуда юқори бўлади. Бу футболчиларимизга ҳам жуда катта руҳий далда ва ўзига бўлган ишончни янада ортишига ёрдам беради. Футболга эндигина қадам қўяётган ёш футболчилар ва энди футболга қизиқа бошлаган ёш мухлислар учун бу ҳақиқий ўзига хос мастер-класс бўларди. Чунки улар ўзлари ёқтирган ва ҳавас қиладиган футболчиларининг хатти-ҳаракатларини бевосита стадиондан жонли тарзда кузатиш уларга олам-олам завқ бағишлаши аниқ. Ва бу уларнинг эндигина бошланаётган фаолиятларига ижобий таъсир этиши мумкин.

Шунингдек, вилоятларимиздаги стадионлар ҳолатига ва шарт-шароитларга янада кучлироқ талаблар қўйилади. Бу ҳам бизнинг фойдамизга ишлаши аниқ ва бу миллий чемпионатимизга ҳам ижобий таъсир ўтказиши мумкин. Қашқадарё, Самарқанд, Фарғона, Андижон, Наманган ва Бухоро вилоятлари ўйинларни қабул қила олади деб ўйлайман. Буни “Насаф” жамоаси ОФК кубоги финалини ажойиб тарзда ўтказиб кўрсатиб берганди. Ахир миллий терма жамоамиз ХАЛҚ жамоаси. Шунинг учун терма жамоамизнинг ўйинларидан вилоятлардаги мухлисларимизнинг ҳам баҳра олишга ҳақлари бор.

Миллий терма жамоа қандай савия ва ҳолатда бўлишидан қатъи назар бу — ВАТАН жамоаси. Ҳар доим у биринчи ўринда бўлиб келган. Умид қиламиз, 27-29 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтиши кўзда тутилган Уммонга қарши учрашувлардан бири (ёки ҳар иккаласи) вилоятларимизда ўтказилади. Агар Уммонга қарши ўйин вилоятда муваффақиятли ўтказилса, сентябрь ойида Иордания билан бўладиган учрашувни ҳам Ўзбекистоннинг бошқа шаҳрида ўтказиш мумкин.

Бундай режа мухлислар учун ҳақиқий байрамона кайфият улашади. Шунингдек, стадионга кўплаб мухлисларнинг ташриф буюриши ЎФФга ҳам молиявий томонлама яхшигина фойда келтириши аниқ. Мана шундай ўртоқлик ўйинлари пайтида вилоятлардаги мухлисларимизни хушнуд этмасак, бизда қачон яна шундай имконият бўлади?!

Бурҳонбек Абдумўминов. FCYUVENTUS никли мухлис.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:11, 25.04.2014.
Ўқилди: 7273 марта.
Фикрлар: 67 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.