"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер янги шартнома имзоланмаганига қарамай, Лондон клубини тарк этмаслигини маълум қилди.
"Мен сўз берганман, мен ўз сўзимни ҳурмат қиламан. Менинг сўзим - бу менинг сўзим. Қолишим аниқми? Ҳа. Агар бошқа қарор қабул қилмасам...
Ҳеч қаерга кетмоқчи эмасман, хавотир олманг. Аммо мен мавсум якунлангач, клуб учун боримни берганимни ҳис қилишим керак.
Кўп айтганман - ҳозир менда музокара олиб бориш учун столга ўтиришга вақт йўқ", - дейди Венгер.
Таъкидлаш жоиз, француз мутахассиси "Арсенал"ни 1996 йилдан буён бошқариб келмоқда.