Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Ёшлар лигаси: “Бухоро” – “Бунёдкор” 2:0

Баҳо:
+ | -

Ёшлар лигасининг 6-турида “қалдирғочлар” кутилмаган мағлубиятни қабул қилиб олишди.

Мусобақа жадвалининг қуйи поғоналаридан бирини банд этиб турган бухороликлар шу куни амалдаги чемпионга қарши муносиб ўйнади ва ҳақли ғалабага эришди. Шу куни “Бунёдкор” ёшларининг тўрт нафар етакчилари терма жамоа йиғинига жалб этилганлиги ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Миржамол Қосимов, Сардорбек Азимов, Хуршид Ғиёсов ва Забихилло Ўринбоевнинг йўқлиги ёш “қалдирғочлар” ўйинига салбий таъсир ўтказди.

Бундан эса бухороликлар фойдаланиб қолишди. Мезбонларнинг олдинги чизиғида тўп тепган Баҳром Нарзуллаевнинг икки аниқ зарбаси “Бухоро” ёшларига 2:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим қилди. Ҳар иккала голда ҳам Нарзуллаев ўз тезлиги ҳисобига дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди.

“Бунёдкор” мухлислари учун қувонарли янгилик шу бўлдики, узоқ вақт жароҳатини тиклаш билан банд бўлган испаниялик Карлес Кото ёшлар лигаси баҳсида майдонга тушди ва 80 дақиқача тўп тепди. Ўйлаймизки, Карлес тез орада ўз спорт формасини тиклаб олади ва “Бунёдкор”нинг муваффақиятларига ўз ҳиссасини қўшади.

Ёшлар лигаси, 6-тур
“БУХОРО” – “БУНЁДКОР” 2:0 (2:0)
Голлар: Баҳром Нарзуллаев 17 (1:0), Баҳром Нарзуллаев 38 (2:0)
“Бухоро”: 1.Мақсуд Шабанов, 2.Нодир Жўраев, 3.Мансур Файзуллаев, 4.Умрилло Рамазонов, 5.Меҳрож Ғуломов, 6.Азамат Солиев, 7.Ислом Холиқов (С), 8.Андрей Акопянц, 9.Мирфайз Муҳиддинов, 10.Баҳром Нарзуллаев, 77.Азиз Муротов
Захирадан майдонга тушганлар: 11.Хуршид Ҳасанов, 14.Акобир Тўраев, 15.Мурод Ҳамдамов, 17.Умиджон Муҳаммедов, 19.Дониёр Саидов, 21.Сайиддостон Фозилов
“Бунёдкор”: 25.Мурод Зухуров, 2.Азиз Мамазоитов, 18.Шахзод Абдураҳимов, 13.Зокир Нурматов, 14.Эргаш Исмоилов, 3.Ҳасан Асқаров, 21.Достон Ҳамдамов, 10.Темур Аюпов, 15.Ахрор Умаржонов, 8.Карлес Кото
Захирадан майдонга тушганлар: 45.Абдуркарим Муҳаммедов, 5.Шахриёр Имомхўжаев, 4.Жавоҳир Ходжаев, 11.Санжар Қодирқулов, 7.Санжар Рихсибоев
Ҳакамлар: Д.Жамилов (Нукус), А.Ляпин (Бухоро), А.Буров (Бухоро)
Учрашув назоратчиси: Гали Имомов (Тошкент)

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 20:57, 27.04.2014.
Ўқилди: 3531 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.