Кириш Регистрация
10/01 01:00 Хетафе 1-2 Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА 0-3 Япония
10/01 16:30 Ливан 2-4 Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо 1-1 Бетис
10/01 19:00 Эрон 0-0 Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе 2-2 Пиза
10/01 19:00 Комо 1-1 Болонья
10/01 20:15 Вильярреал 3-1 Алавес
10/01 21:30 Сурия - Қатар
10/01 22:00 Рома 2-0 Сассуоло
10/01 22:30 Жирона 1-0 Осасуна
11/01 00:45 Аталанта - Торино
11/01 01:00 Валенсия - Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче - Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано - Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио
12/01 00:45 Интер - Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри

«Сариқ сувости кемаси» «Барса»ни «қутқарди»

Баҳо:
+ | -

"Барселона" яна бир қийин ғалабани қўлга киритди. "Вильрреал" ўйин давомида 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, ғалабани сақлаб қола олмади.

Каталонияликлар ушбу ўйин орқали жиддий муаммоларга эга эканини яна бир марта намойиш қилди. Биринчи бўлим давомида жамоа тўпни назорат қилиш кўрсаткичини 76-26%гача олиб чиқди, аммо бўлим сўнггида мезбонларнинг 2та жиддий ҳужумини ўтказиб юборди ва улардан бири гол билан якунланди. Хонатоннинг пасидан кейин Кани дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб, тўпни Пинтонинг ёнидан ўтказганча ҳисобни очди.

"Сариқ сувости кемаси" "Барса"ни "чўктириш" учун битта гол камлик қилишини сезди шекилли, иккинчи бўлим бошида иккинчи голни уриб, каталонияликларни шокка туширди. Акинонинг ажойиб пасидан кейин Тригерос 10 метрлардан бош билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди - 2:0!

Шундан кейин "Барселона" ўз ҳужумларида тезликни оширди. Ўзи ҳам шошиб ҳаракат қила бошлади. Натижа мезбон ҳимоячилари ҳам шошиб қолишди ва иккита автогол муаллифларига айланишди. Дастлаб Педронинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячилар оёғига тегиб, икки марта ўз йўналишини ўзгартирди ва дарвоза тўрига бориб тушди. Орадан кўп ўтмасдан Алвес ўнг қанотдан тўпни баландлатиб етказиб берган тўпни Мусаччио оддий вазиятда майдон ташқарисига чиқариб юборишни мақсад қилиб, бош билан ўз дарвозасига киритиб юборди.

"Вильярреал" футболчилари ўзларига келиб улгурмасдан учинчи хатога йўл қўйишди. Ҳимоячилар тўпни бош билан қайтаришди, бироқ тўп Мессига келиб тушди. Лео эса 11 метрли нуқта атрофидан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди.

"Барселона" жудаям қийин ғалабани қўлга киритди. Бунда майдон эгалари ҳам автоголлар орқали каталонияликларга ёрдам бериб юборишди.  "Барселона" Ла лига соврини учун курашда "Реал" ва "Атлетико"ни таъқиб қилишда давом этади.

Испания чемпионати, 35-тур
"Вильярреал" – "Барселона" - 2:3 (1:0)
Голлар: 1:0 – 45 Кани, 2:0 – 55 Тригерос, 2:1 – 65, автогол Габриэл, 2:2 – 78, автогол Мусаккьо, 2:3 – 83 Месси.
"Вильярреал": Асенхо, Марио, Мусаккьо, Габриэл, Йокич, Б.Сориано, Тригерос, Пина (Акино, 35), дос Сантос (Икечукву Уче, 82), Пербе (Х. Перейра, 14), Кани.
"Барселона": Хосе Пинто, Дани Алвес, Бартра, Маскерано, Адриано, Бускетс, Хави (Тельо, 62), Иньеста, Санчес (Фабрегас, 62), Месси, Педро (С.Роберто, 90).
Огоҳлантиришлар: Санчес (50), Марио (56), Бускетс (85), Тригерос (89), Кани (90), Дани Алвес (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:49, 28.04.2014.
Ўқилди: 9068 марта.
Фикрлар: 34 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ҳужумчиларидан бири «Барселона»га қарши учрашувни тизза жароҳати сабаб ўтказиб юбориши мумкин [4704]

Zo'r TV телеканали 10-январь куни «Манчестер Сити» ва «Челси» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади [4027]

Sport ва Futbol телеканалларида 10-январь куни 7 та футбол ва 2 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [2672]

Манба Мбаппе, Родриго ва Рюдигернинг ҳолати бўйича маълумот берди [2269]

Неймар ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли футболчиси ким эканлигини айтди [2120]

Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Браҳим Диас Африка миллатлар кубогида ноёб рекорд ўрнатди [2092]

Мбаппе "Барса"га қарши ўйнайдими? Хаби Алонсо жавоб берди [1770]

Мбаппе Суперкубок финалида қарши оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаши мумкин — L’Équipe [1622]

"Бавария" футболчиси ўз хизматларини "Реал"га таклиф қилди. "Қироллик клуби"нинг жавоби маълум [1563]

Рубен Аморим «МЮ»дан кетгандан сўнг қайси клубни бошқариши мумкинлиги айтилди [1558]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.