Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Азамат Абдураимов: «Локомотив» чемпионларга хос ўйин кўрсатди»

Баҳо:
+ | -

“Локомотив” ва “Андижон” жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Азамат Абдураимов иштирок этди.

— Ишончли ғалаба билан “Локомотив”ни табриклайман. Бизнинг ўйинимиз эса бугун чиқмади. Рақибимиз эса чемпионларга хос ўйин кўрсатди. Ҳозирги кунда “Андижон” футболчилари савияси бўйича кучсизроқ. Биз мезбонларга яхши қаршилик кўрсатдик. Аммо сўнгги 20 дақиқада ўйинимиз сочилиб кетди ва мажбурий бўлмаган 2та гол ўтказиб юбордик.

— “Сўғдиёна” бош мураббийи ўз жамоасининг ҳали ғалабага эришмаганини молиявий муаммолар билан изоҳлади. “Андижон”да бундай муаммо йўқми?
— Ёмон раққосга ҳамиша нимадир халал беради. Ғалабасиз сериямизга бир нечта сабаблар бор. Биз комбинацион ўйин намойиш этишга ҳаракат қиляпмиз ва ҳали жамоа ўзининг энг яхши формасига кириб олмади. Мавсум олдидан 10-12 нафар янги футболчи олгандик. Ҳужумдаги ишларимиз ҳам юришмаяпти. Шунингдек, 6 ўйинимиздан 5тасини ёмон майдон ва ёмон шароитларда ўтказдик. Шу боис ўзимиз хоҳлаган комбинацион ўйинни кўрсата олмадик. Мен ўзимдан масъулиятни соқиб қилмайман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам масъулиятни ўз зиммамизга оламан. Иккинчи даврада вазиятни ўнглашимиз керак. Мен футболчиларга ишонаман. Қийин вазиятдан чиқиб кетамиз деган умиддаман.

— “Андижон” ўйинида мураббийнинг қўли кўринмаётгандек...
— Битта ўйиндан хулоса қилиш яхшимас. Ҳа, бугун ўйинимиз чиқмади, лекин бу дегани биз ҳамма ўйинларда шундай ўйин кўрсатяпмиз дегани эмас. Масалан, “Динамо” билан ўйинда энг яхши ўйинимизни кўрсатдик. Фақат ўйин тугашига 8 дақиқа қолганида ўз дарвозамиздан 2та гол ўтказиб юбориб, мағлубиятга учрадик.

— Сизни туғилган кунингиз билан табриклайман. Футболчилар сизга совға тайёрлашдими?
— Кеча машғулотда менга совға топширишди. Аммо мен уларга айтдимки, агар “Локомотив” билан учрашувда яхши ўйин кўрсатсангизлар, мана шу мен учун энг яхши совға бўлади, деб айтдим. Аммо улар бугун умидимни оқлашмади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:25, 28.04.2014.
Ўқилди: 3109 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8076]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5321]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3387]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2919]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2255]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2201]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1501]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1376]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1221]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1207]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик