Кириш Регистрация
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити

Ёшлар дербисида "Пахтакор" ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Ёшлар лигасининг 7-турида жамоамиз "Локомотив"дан 2:1 ҳисобида устун келди.

Биринчи бўлимда кўплаб хавфли вазиятларни юзага келтирган Илҳом Мўминжонов шогирдлари 40-дақиқада ҳисобни очишди. Холмуҳаммедов жарима зарбасини амалга оширгач, Рогованов тўпни эгаллаб олиб, меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди. У яқин масофадан меҳмонлар посбонини доғда қолдирди.

 Иккинчи бўлим бошида Болтабоев 25 метрлар чамасидан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни 2:0га етказди. Меҳмонлар сафида Алибоев майдондан четлатилгач, ёшларимиз хотиржамликка берилишди ва битта тўп ўтказиб юборишди. 2:1 ҳисобида зафар қучган "Пахтакор" 10 очко тўплади ва жадвалда юқорилади.

Пахтакор - Локомотив - 2:1 (1:0)
Голлар:
Рогованов 40, Болтабоев 49 - Аъзамов 77-авт.
Пахтакор: Турсунов, Ибр.Абдуллаев, Холмуҳаммедов, Ҳакимов (Солиев, 63), Иброҳимов (Юсупов, 46), Убайдуллаев, Рогованов (Из.Абдуллаев, 74), Соҳибов, Болтабоев, Исматуллаев (Аъзамов, 46), Махситалиев (Машарипов, 65).
Локомотив: Каримов, Раҳмонов, Пўлатов, Мухторов, Рўзиев, Алибоев, Абдуллаев, Ефременко, Ҳакимжонов, Тиллабоев, Усмонов.
Огоҳлантиришлар: Махситалиев 52, Болтабоев 57, Из.Абдуллаев 90+3 - Абдуллаев 16, Раҳмонов 82.
Четлатиш: Алибоев 57.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 18:53, 02.05.2014.
Ўқилди: 2706 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик