Бугун мамлакатимиз футбол майдонларида ёшлар лигасининг 7-тур учрашувлари давом эттирилди.
«Насаф»нинг ўтмишдаги футбол афсонасига айланган ҳужумчиси Зафар Холмуродов мураббийлик қилаётган ёшлар жамоаси мавсумдаги кетма-кет иккинчи ғалабани қўлга киритишди. Албатта бу ғалаба «Насаф» мухлисларини хурсанд қилмасдан қолмайди. Ёшлар жамоасини Зафар Холмуродов қабул қилгач жамоада ўйин савияси ҳам, ёш футболчиларнинг кайфиятида ҳам катта ўзгаришлар кўзга ташланмоқда. Жамоа ўйинларида мазмун пайдо бўлди.
Бугун ёшлар лигасининг 7-турида «Насаф» ёшлари сафарда Жиззахнинг «Сўғдиёна» ўринбосарларига қарши майдонга тушишди ва жавобсиз уч марта гол киритишиб, йирик ҳисобдаги муҳим ғалабани қўлга киритишди. Албатта ушбу ўйин ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз. Ҳозирча «Насаф» ўринбосарларини ва Зафар Холмуродовни шунингдек ўринбосарлар жамоаси мураббийларини қолаверса барча футболчиларни бугунги ғалаба билан муборакбод этамиз!
Ёшлар лигаси 7-тур.
«Сўғдиёна» — «Насаф» 0:3