Кеча мамлакатимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида ёшлар лигасининг 7-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Жумладан Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси кеча Бекободда “Металлург” меҳмони бўлди. Жангавор руҳда кечган ўйинда мухлислар гол кўришмади.
Сергей Ковшов бошқарувидаги "Нефтчи" ёшлари гарчи ушбу турда дуранг қайд этган бўлсада, турнир жадвалида 17 очко билан ҳамон пешқадамлик қилмоқда.
“Металлург” - “Нефтчи” 0:0 (0:0).
Бекобод. “А.Анохин” стадиони.
Ҳакам: Акмал Раҳимов.
Назоратчи: С.Нажафалиев.
“Металлург”: Раҳим Раҳмонбердиев, Нозим Эсонов, Зафаржон Акбаралиев, Лазиз Нуриддинов, Улуғбек Худоёров, Сирожиддин Тошпўлатов, Берумий Абдунабиев, Асилбек Мансуров, Миртўра Акбаров, Шохназар Норбеков, Саиджон Абдужабборов.
Захира: Равшан Ягудин, Жасур Аҳмедов, Мансур Нуралиев, Исломбек Миртўраев, Сардор Исломжонов, Арслон Султонов, Умид Раҳимов.
“Нефтчи”: Абдумавлон Абдужалилов, Сардор Қулматов, Жаҳонгир Юсуфжонов, Шохрухбек Холматов, Максимилиан Фомин, Маъруф Муродов, Нодир Камолов, Жавоҳир Расулов, Сайдулло Раҳматов, Музаффар Музаффаров, Отабек Исроилов.
Захира: Алишер Фахритдинов, Мурод Бобожонов, Сарвар Абдуллаев, Азамат Илёсов, Алишер Файзуллаев, Достон Турсунов, Рўзимбой Аҳмедов.