"Манчестер Сити" мураккаб кечган ўйинда "Эвертон" майдонида ғалаба қозонди ва чемпионлик учун жиддий қадам ташлади. Мануэль Пеллегрини шогирдлари қолдирилган ўйин ва сўнгги турда ғалаба қозонишса, чемпионлик ўзлариники қилиб олишади.
Учрашувда "Эвертон" футболчилари чиройли зарба орқали ҳисобни очишди. Баркли томонидан йўлланган айланма зарбани Жо Харт қайтара олмади. Орадан кўп ўтмасдан энди мезбон жамоа дарвозабони - Тим Ховард Агуэро яқин бурчакка йўлланган зарбани қайтара олмади.
Биринчи бўлимнинг охири ва иккинчи бўлимнинг бошида Эдин Жеко томонидан киритилган 2та гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйди. Мартиинес шогирдлари эса қолган дақиқаларда битта жавоб тўпини киритишди. Якуний ҳисоб - 2:3.
АПЛ, 37-тур
Эвертон – Манчестер Сити 2:3 (1:2)
Голлар: 1:0 – 11 Баркли, 1:1 – 22 Агуэро, 1:2 – 43 Джеко, 1:3 – 48 Джеко, 2:3 – 65 Лукаку.
Эвертон – Ховард, Алькарас, Стоунз, Жагелка (Деулофеу, 66), Коулмэн, Нейсмит, Ж.Маккарти, Бейнс, Баркли, Осман (Макгиди, 83), Лукаку.
Манчестер Сити – Жо Харт, Сабалета, Демичелис, Компани, Клиши, Яя Туре (Коларов, 66), Хави Гарсия, Насри (Сильва, 74), Милнер, Агуэро (Фернандиньо, 28), Жеко.
Огоҳлантиришлар: Хави Гарсия (39), Демичелис (66), Жеко (83).