Ўтган ҳафтанинг дам олиш кунларида хорижда тўп сураётган бир қатор легионерлар ўз жамоалари сафида тур учрашувларида майдонга тушишди.
РОССИЯ
2 май куни Россия Премьер-Лигаси 28-тур ўйинларига стар берилди. Премьер-Лига пешқадамларидан бири, Москванинг «Локомотив» клуби ўз майдонила чемпионат етакчиси «Зенит» клубини клубига қарши майдонга тушди 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. «Темирйўлчилар» ҳимоячиси Виталий Денисов учрашувнинг иккинчи бўлими 80-дақиқасида заҳирадан майдонга туширилди ва ўйин якунига етгунича майдонда 10 дақиқа ҳаракат қилди.
Махачқалъанинг «Анжи» клуби сафида ўйнаётган Одил Аҳмедов, мазкур турда ўз майдонида Ростов клубига қарши асосий таркибда майдонга тушиб тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Учрашувда «Анжи» йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
УКРАИНА
Украинаниг «Ворскла» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов, Украина Премьер-Лигаси 26-тур учрашувида сафарда Запарожьенинг «Металлург» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди. Учрашув «Ворскла»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган.
БАА
БАА Про-Лигаси вакили «Ал Шааб» клуби сафида тўп сураётган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Ойбек Қиличев 25-тур учрашувида ўз майдонида «Ал Шаржа» клубига қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушиб, 71-дақиқада алмаштирилган. Ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган.
Дубайнинг «Аш Шабоб» клуби ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров мазкур тур ўйинида жамоаси қайдномасига киритилмаган.
ХИТОЙ
3 май куни Хитой Суперлигасида ҳам 9-тур ўйинларига старт берилди. «Чангчун Ятай» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов сафарда «Харбин» клубига қарши кечган учрашувда асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ҳаракат қилди. Ўйин 3:1 ҳисобида «Харбин» клуби ғалабаси билан тугаган.
«Лиаонинг» клубида ўйнаётган яна бир ўзбекистонлик ҳимоячи, Артем Филипосян эса, мазкур турда ўз майдонида «Гуижоу» клубига қарши кечган ўйиннинг иккинчи бўлими бошидан майдонга тушиб 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган.