Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Геннадий Красницкий қабри кўчирилди

Баҳо:
+-1 | -

Кеча ўзбек футболи афсонаси, ХХ асрнинг машҳур ўйинчиларидан бири, “Пахтакор”нинг собиқ тўпурари Геннадий Александрович Красницкийнинг қабри кўчирилди. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғидаги “Голеадор из Ташкента” саҳифасида маълум қилинди.

Уни Тошкент православ қабристонининг марказий аллеясига қайта кўмишди. Унинг ёнида волейбол бўйича икки карра олимпиада чемпиони Вера Дуюнова, “Локомотив”нинг ёш, иқтидорли ҳужумчиси Карлен Абрамовлар мангуга муҳрланишган. Ушбу тадбир Ўзбекистон футбол федерацияси фахрийлар кенгаши ва Геннадий Красницкий оиласининг ташаббуси билан амалга оширилган.

SPORTS.uz мухбири шу муносабат билан Ўзбекистон футбол федерациясининг фахрийлар кенгаши раиси Наримон Жалоловнинг фикрларини билишга қизиқди.

- Наримон Жалолович, Геннадий Красницкийнинг қабрини кўчириш таклифи ва ташаббуси кимдан чиқди ва бунинг қандай аҳамиятли томони бор?

- Геннадий Александрович Ўзбек футболининг фахри ҳисобланади. Ўша даврларда унинг қабри Боткина қабристонининг бир четида қолиб кетган экан. Уни топиб бориш зиёратчилар учун бироз ноқулайликлар туғдирарди. Шу муносабат билан биз унинг оила аъзолари ташаббуси ва рухсати билан Г.Красницкийнинг қабрини Боткина қабристонининг Марказий аллеясига кўчиришга қарор қилдик. Бунинг учун тегишли жойлардан рухсатномалар олинди.

- Бугунги ёшларимиз учун Красницкий ҳақида қисқача сўзлаб берсангиз.

- Ўзбекистон футболи тарихида Геннадий Красницкий номи алоҳида ўрин тутади. У 1940 йилнинг 27 августида Тошкентда таваллуд топган. Отаси иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган. Онаси Валентина Фёдоровни уни катта қилган. Ўша даврларда “Пишевик” жамоаси бўларди. Биринчи бўлиб у шу жамоага келган ва у ерда Геннадий Ермаковдан футбол сирларини ўрганган. 

1954 йилда Геннадий “Пишевик”нинг болалар жамоаси таркибида Тошкент шаҳар чемпионига айланган. Жамоанинг киритган 29 та голидан 27 таси унга тешилди эди. Шундан сўнг у Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси таркибида 1957 йил Қирғизистоннинг Фрунзе, ҳозирги Бишкек шаҳрида Ўрта Осиё ва Қозоғистон спартакиадасида иштирок этди. Мен шу пайтда спорт қўмитада замполит, яъни сиёсий ишлар бўйича ўринбосар эдим. Мен уни термага жалб қилганман. Қозоғистон билан ўйинда 2:2 бўлди ва битта голни Красницкий киритди. Шу спартакиададан қайтгандан кейин уни “Пахтакор”ни асосий таркибига олдик. У жамоа таркибида 400 дан зиёд ўйин ўтказиб 202 та гол урди. Ўзбек футболчиларидан биринчи бўлиб Григорий Федотовнинг тўпурарлар клубига аъзо бўлди. 

Красницкийни Собиқ Совет давлатининг кўплаб термаларига чақиришди - миллий, олимпиа термалари. Унинг номини абадийлаштириш мақсадида биз 2011 йил декабр ойида Ўзбекистон футбол федерациясининг қарори билан ўзбек футболчиларининг юзтадан зиёд гол урган ўйинчилар учун “Красницкийнинг юзлик клуби”ни ташкил қилдик. Унга кирган футболчиларга тантанали равишда кўкрак нишони ва диплом топширилмоқда. Федотовнинг клубига кириш фақатгина рўйхат бўларди. Биз эса буни катта воқеликка айлантирдик. Геннадий Красницкийнинг хотираси ҳамма вақт қалбимда қолади.

Манба: sports.uz
Киритилди: 17:40, 05.05.2014.
Ўқилди: 7490 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.