Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Футзал. Ўзбекистон чорак финалда Ливан билан ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё чемпионатининг гуруҳ босқичи 3-тур баҳсини Жанубий Кореяга қарши ўтказди ва ғалаба қозонди.

Ўйин бошиданоқ кореяликлар ҳимояда жуда яхши ўйнашганини таъкидлаш лозим. Футзалчиларимиз бир қатор имкониятлардан фойдалана олишмади. Тўп бир неча маротада устунга теккан бўлса, рақиб дарвозабони ҳам яхши ўйин кўрсатди. Ҳисоб очилишида эса кореялик посбоннинг ҳам ҳиссаси бўлди. У ўйин қоидасини ёдидан чиқариб қўйди шекилли, тўпни ўйинга киритиб берганидан кейин тўп ҳали майдон марказини кесиб ўтмасидан аввал шериклари узатган тўпга тегинди. Ўша жойдан жарима зарбаси белгиланди. Дилшод Раҳматов узатган тўпни Шуҳрат Тожибоев дарвозага йўллади.

Иккинчи бўлимда ҳам ташаббус тўлалигича вакилларимиз томонида бўлди. Бу сафар стандарт вазиятдан кейин Даврон Чориев ҳисобни 2:0га етказди. Ўйин тугашига 1 дақиқа қолганида навбатдаги жарима тўпи Корея дарвозасининг ишғол қилиниши билан тугади. Гол муаллифи — Фарҳод Абдумавлонов.

Шу тариқа Баҳодир Аҳмедов шогирдлари "D" гуруҳида 1-ўринни эгаллашди. Энди жамоамиз чорак финалда "С" гуруҳида 4 очко билан 2-ўринни эгаллаган Ливанга қарши майдончага чиқади. Ўйин 7 май куни Тон Дук Тан университети спорт залида бўлиб ўтади. Термамиз ушбу рақибдан ўтишса, ярим финалда Эрон-Вьетнам жуфтлиги ғолиби билан баҳс олиб боради.

Футзал бўйича ОЧ. "D" гуруҳи, 3-тур
ЎЗБЕКИСТОН - ЖАНУБИЙ КОРЕЯ - 3:0 (1:0)
Голлар: Шуҳрат Тожибоев (17), Даврон Чориев (34), Фарҳод Абдумавлонов (39)
Ўзбекистон: 1. Рустам Умаров, 2. Умид Холматов, 4.Шуҳрат Тожибоев, 8.Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов
Захира: 3. Жавлон Аноров, 5.Мақсуд Файзуллаев, 6.Даврон Абдураҳмонов, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Андрей Шлёма, 12.Клим Тюгаев, 13.Даврон Чориев, 14.Аъзам Сайдаҳматов, 15.Жасур Содиқов
Жанубий Корея: 1. Ли Кюнг Хо, 5. Парк Хан Ил, 7.Ким Мин Кук, 9.Ли Мин Йонг, 10.Шин Жонг Хун
Захира: 3.Ли Йо Хан, 4.Лим Кёнг Хун, 5.Ли Жунг Вон, 6.Ким Чул Ки, 11.Ким Хо Жин, 12.Ли Ву Жин, 13.Ли Жу Сео, 14.Чой Кюнг Жин, 15.Ли Ду Йонг

ЯПОНИЯ - ҚИРҒИЗИСТОН - 4:0

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Ўзбекистон 3 2 1 0 7-3 7
2 Япония 3 2 0 1 17-2 6
3 Қирғизистон 3 1 1 1 6-7 4
4 Жанубий Корея 3 0 0 3 1-19 0
Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:02, 05.05.2014.
Ўқилди: 7150 марта.
Фикрлар: 44 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.