Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақибларнинг ўртоқлик ўйинлари ҳақида

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубоги-2015 гуруҳ босқичидаги рақиблари — Хитой ҳамда Саудия Арабистони терма жамоаларси 2014 йили бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувларини тасдиқлашди.

Испаниялик мутахассис Хуан Лопес бош мураббийлик қилаётган Саудия Арабистони терма жамоаси май ойида иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. Ҳар иккала ўртоқлик учрашуви ҳам Испаниянинг Херес шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Дастлаб, 24 май куни Молдова терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши майдонга тушса, 30 май куни Грузия терма жамоасига қарши учрашув ўтказилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ОК-2015 гуруҳ босқичидаги яна бир рақиби – Хитой терма жамоаси ҳам 2014 йили бир нечта ўртоқлик учрашувларини ўтказади. Алан Перрен бош мураббийлигидаги Хитой терма жамоаси июнь ойида ўз майдонида 3та ўртоқлик учрашувини ўтказиши режалаштирилган. Дастлаб, 19 июнь куни Хитой терма жамоаси Шеньян шаҳрида Миср терма жамоасига қарши майдонга тушади. 22 июнь куни Хитой ва Миср термалари ўзаро иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказадилар. Ниҳоят 29 июнь куни Шенжень шаҳрида Алан Перрен шогирдлари Африканинг бошқа бир жамоаси Малига қарши майдонга тушади.

Хитой терма жамоаси октябрь ойида ҳам бир нечта ўртоқлик учрашувларини ўтказишни режалаштирган. Жумладан, 4 октябрь куни Кувайт терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Октябрь ойидаги бошқа ўртоқлик ўйинлари ҳали тасдиқланмаган.

Маълумот ўрнида, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам 2014 йили ОК финал босқичига тайёргарлик жараёнидан ўрин олган бир нечта ўртоқлик учрашувларини ўтказиши келишиб олинган. Дастлаб, 27 ва 29 май кунлари Уммон терма жамоаси Тошкентда меҳмон бўлса, миллий терма жамоа август, сентябрь ҳамда октябрь ойларида ҳам бир нечта ўртоқлик учрашувлари ўтказиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ОК-2015 «В» гуруҳида Саудия Арабистони, Хитой ва КХДР терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 14:15, 06.05.2014.
Ўқилди: 4481 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.