Кириш Регистрация
18/04 18:00 Хоразм 0-0 Бунёдкор
18/04 20:15 Қизилқум 1-0 Қўқон-1912
19/04 00:00 Эспаньол - Хетафе
19/04 17:00 Райо Вальекано - Валенсия
19/04 18:00 Лечче - Комо
19/04 18:00 Шўртан - Машъал
19/04 19:00 Бухоро - Насаф
19/04 19:00 Кристал Пэлас - Борнмут
19/04 19:00 Эвертон - Манчестер Сити
19/04 19:00 Вест Хэм - Саутгемптон
19/04 19:00 Брентфорд - Брайтон
19/04 19:15 Барселона - Сельта
19/04 20:15 Нефтчи - Пахтакор
19/04 21:00 Монца - Наполи
19/04 21:30 Мальорка - Леганес
19/04 21:30 Астон Вилла - Ньюкасл
19/04 23:45 Рома - Верона
20/04 00:00 Лас-Пальмас - Атлетико
20/04 14:23 Ҳанновер-96 0-0 Штутгарт
20/04 17:00 Вальядолид - Осасуна
20/04 17:45 Андижон - Динамо
20/04 18:00 Эмполи - Венеция
20/04 18:00 ОКМК - Сўғдиёна
20/04 18:00 Фулхэм - Челси
20/04 18:00 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон
20/04 18:00 Ипсвич - Арсенал
20/04 19:15 Вильярреал - Реал Сосьедад
20/04 20:30 Лестер - Ливерпуль
20/04 21:00 Болонья - Интер
20/04 21:30 Севилья - Алавес
20/04 23:45 Милан - Аталанта

ЎФФ Терма жамолар марказида мураббийлар ҳисобот топширишди

Баҳо:
+ | -

ЎФФ Терма жамоалар марказида мураббийлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Сергей Лушан, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев ва ЎФФ техник директори Рустам Акрамовлар иштирок этишди.

Кенгашда терма жамоалар мураббийлар ўтган ой амалга оширилган ишлар ҳисоботини топширишди ва май ойи учун иш режаларини тақдим этишди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимовга май ойи сўнгида Уммон терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган икки ўртоқлик учрашуви учун етарлича тайёргарлик кўриш вазифаси юклатилди.

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи Сергей Лушан апрель ойи сўнгида Тошкентда ўтказилган йиғин ҳақида ҳисобот берди. Эслатиб ўтамиз, Сергей Лушан бош мураббийлигидаги 1995 ва ундан кейинги йилларда туғилган ёшлардан иборат терма жамоа 20-30 апрель кунлари Тошкент шаҳрида йиғин ўтказди ва йиғиннинг сўнгги кунида Ўзбекистон Биринчилиги вакили – «НБУ-Осиё» клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушган эди.

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев 22-26 апрель кунлари Дубай шаҳрида бўлиб ўтган йиғин якунлари тўғрисида ҳисобот топширди ва терма жамоанинг май ойи учун иш режаларини маълум қилди. Унга кўра, Ўзбекистон U-16 ўсмирлари, май ойи сўнгида Тошкентда навбатдаги йиғинга киришади ва Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ташкил этиладиган анъанавий «Каспий Кубоги» мусобақасида иштирок этиш учун жўнаб кетади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 16:25, 06.05.2014.
Ўқилди: 3971 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz