Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ 1-0 Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Спортчи қизларга Президент совғалари топширилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Андижон Олимпия захиралари спорт коллежида 1 минг 500 нафар спортчи қизга миллий ва замонавий услублар асосида тайёрланган спорт кийимлари топширилди. Унда ота-оналар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида спортни, хусусан, болалар спортини ривожлантириш, ёш спортчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан барча қулайлик ва шароитларга эга замонавий спорт иншоотлари барпо этилиб, зарур жиҳозлар билан таъминланмоқда. Бу ёшлар, хусусан, қизлар ўртасида спортни оммалаштириш, ёш истеъдодларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этаётир.

– Вилоятда 310 минг нафарга яқин хотин-қиз спортнинг оммавий турларига жалб этилган, – дейди Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова. – Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар самарасида спорт билан шуғулланувчи хотин-қизлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Қизлар ўртасида спортнинг гимнастика, теннис, стол тенниси, енгил атлетика, сузиш, каратэ сингари турлари кенг оммалашмоқда.

2013 йилда 4 минг 269 нафар андижонлик хотин-қиз мамлакат ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, 533 олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритгани юртимизда хотин-қизлар спортига берилаётган юксак эътибор ва соғлом турмуш тарзини қарор топтириш борасида олиб борилаётган ишларнинг амалдаги ифодасидир.

Андижон шаҳрида бўлиб ўтган тадбирларда 5 минг 500 нафар қизга Президент совғаси – миллий спорт либослари топширилди.

– Давлатимиз раҳбари томонидан биз, ёшларга кўрсатилаётган улкан эътибор ва ғамхўрликдан миннатдормиз, – дейди Андижон олимпия захиралари спорт коллежи ўқувчиси, белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати совриндори Мафтуна Маҳмудова. – Бу бизни нафақат спорт, айни пайтда бошқа соҳаларда ҳам янада фаол бўлишга, жаҳон миқёсида юксак марраларни забт этишга ундайди.

Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида юқори савияда бўлиб ўтмоқда. Соғлом бола йилида вилоятдаги 33 минг нафар қизга спорт кийимлари бериш режалаштирилган.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 11:45, 08.05.2014.
Ўқилди: 2752 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.