«Атлетико» ҳужумчиси Диего Коста Испания чемпионати 38-туридан ўрин олган «Барселона»га қарши ўйинда майдонга тушади. Бу ҳақда Маrcа хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, Диего Симеоне ҳужумчининг сафга қайтганини тасдиқлаган. Коста эртага асосий таркибда майдонга тушади.