«Атлетико»нинг етакчи ҳужумчиси Диего Коста сонининг орқа қисмидан олган жароҳатидан фориғ бўлди ва у умумий гуруҳда шуғулланишни бошлади.
Мазкур жароҳат туфайли футболчи «Малага» билан ўйинни ўтказиб юборди. Мадридликлар мазкур ўйинда ғалаба қозона олишмади (1:1).
«Диегонинг аҳволи жойида. Машғулот пайтида унда ҳеч қанақа муаммо юзага келмади. «Барселона» билан ўйинда у асосий таркибда майдонга тушади», – дейди Симеоне.
«Атлетико» бугун «Камп Ноу»да "Барселона"га қарши ўйинда майдонга тушади. Чемпионликни қўлга киритиш учун Симеоне шогирдлари дуранг натижа ҳам кифоя қилади.
«Ўйиннинг боши ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади, деб ўйламайман. Лекин "Барса"дан кучли старт кутяпман. Ўйлайманки, "Барселона" ижросида сўнгги бир нечта ҳафта ичидаги энг кучли ўйинни кўрамиз. Уларнинг таркиби жуда кучли. Боз устига, улар ўз уйида ўйнашади. Биз энг қийин ўйин кутмоқда. Лекин биз нима кутишни биламиз. Кучли ва кучсиз жиҳатларимиз ўзимизга аён.
«Атлетико»нинг чемпионлиги ҳимоявий футболнинг тантанаси бўлармиди? Ҳужумда яхши ўйнаш учун яхши ҳимояга эга бўлиш керак", - дейди Диего Симеоне.