Осиё футболи раҳнамоси Шайх Салмон бин Халифа Қатарда бўлиб ўтган мавсус конференсияда келишилган ўйинларга қарши жиддий курашиш керак эканини таъкидлади.
«Футболда ҳалол ўйин деганда аввало келишилган ўйинларга қарши курашни тушунаман. Бунга қарши оммавий курашиш керак. ОФК шу вақтгача турли хил матбуот анжуманларию конференсиялар билан чекланган. Бу билан иш битмайди. ФИФА бу борада анча яхши ишлайди. Улар миллий федерациялардан ташқари интерпол билан ҳам ҳамкорлик қилишади. Осиёнинг барча федерациялари ҳамда клубларни ҳамкорликка жалб қилиш керак»,- дейди президент.