Кириш Регистрация
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья 1-1 Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта 0-1 Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа

Сидней Жаксон халқаро хотира турнирида чемпионлар аниқланди

Баҳо:
+ | -

“Ўзбекистон” спорт мажмуасида Сидней Жаксон хотирасига бағишлаб,  ўтказилган анъанавий халқаро турнирда чемпионлар аниқланди.

Бу йил 48 бор ташкил этилган мазкур нуфузли турнирда ҳамюртларимиздан ташқари, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Эрон, Туркия, Туркманистон, Озарбайжон, Украинадан кучли чарм қўлқоп усталари қатнашди. Бу эса мусобақанинг янада шиддатли ва муросасиз кечишини таъминлади.

Терма жамоа бош мураббийи Марс Қўчқоров мусобақага тўртта таркиб боксчиларини жалб қилиши натижасида, чарм қўлқоп усталаримиз орасида тажриба алмашиш ва ўзига ҳос ички рақобат муҳитини янада кучайтирганини гувоҳи бўлишимиз мумкин.

18 май куни қизиқарли кечган турнирнинг финал жанглари бўлиб ўтди. Унда, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Туркия вакиллари олтин медал учун рингга кўтарилишди.

Sports.uz сайти мухбири ҳар бир вазн тоифаси бўйича олтин, кумуш, бронза медалларини қўлга киритган боксчилар билан таништиради.

  46-49 кг 
     1. Хасанбой Дўсматов (Ўзбекистон)
     2. Осмонов Турат (Қирғизистон)
     3. Потемкин Андрей (Россия)
     3. Мирзаҳмедов Нодирбек (Ўзбекистон)

52 кг
     1. Усеналиев Азат (Қирғизистон)
     2. Латипов Жасурбек (Ўзбекистон)
     3. Зоиров Шаҳобиддин (Ўзбекистон)
     3. Боймуротов Фарход (Ўзбекистон)

  56 кг
     1. Аҳмадалиев Муроджон (Ўзбекистон)
     2. Малабеков Омурбек (Қирғизистон)
     3. Бибосинов Тастемир (Қозоғистон)
     3. Мередов Якуб (Туркманистон)

 60 кг  
     1. Абдураимов Элнур (Ўзбекистон)
     2. Сулайманбек Уулу Акжол (Қирғизистон)
     3. Умрзоқов Равшанбек (Ўзбекистон)
     3. Хожибоев Бургут (Ўзбекистон)

64 кг    
     1. Аҳмедов Ботиржон (Туркия)
     2. Ғиёсов Шахрам (Ўзбекистон)
     3. Турдиев Достонбек (Ўзбекистон)
     3. Туропов Анвар (Ўзбекистон)

 69 кг
     1. Пагосян Тарон (Россия)
     2. Қосимов Нодирбек (Ўзбекистон)
     3. Мадримов Исроил (Ўзбекистон)
     3. Ботуров Бобо-Усмон (Ўзбекистон)

75 кг
    1. Ҳақбердиев Улуғбек (Ўзбекистон)
     2. Норматов Хуршидбек (Ўзбекистон)
     3. Канибек Уулу Азамат (Қирғизистон)
     3. Абдуллаев Шухрат (Ўзбекистон)

81 кг   
     1. Ибрагимов Отабек (Ўзбекистон)
     2. Мамазулунов Ойбек (Ўзбекистон)
     3. Мамажонов Ботирали (Ўзбекистон)
     3. Маҳкамов Зухриддин (Ўзбекистон)

91 кг    
    1. Тўлаганов Рустам (Ўзбекистон)
    2. Йўлдошев Бобурбек (Ўзбекистон)
     3. Али Мазахери (Эрон)
     3. Хасанов Мирзобек (Ўзбекистон)

+91 кг
     1. Дичко Иван (Қозоғистон)
     2. Абдуллаев Мирзохиджон (Ўзбекистон)
     3. Жалолов Баходир (Ўзбекистон)
     3. Раҳимов Ренат (Ўзбекистон)

Шундай қилиб, ўтказилган мусобақа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 7 та кумуш ва 15 та бронза медалларини жамғаргани ҳолда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган бўлса, қирғизистонлик боксчилар 1 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритиб, иккинчи поғонани эгаллашди. Россия ва Қозоғистон терма жамоалари биттадан олтин ва биттадан бронза медалларини жамғаргани ҳолда, кучли учликка якун ясаб беришди.

Манба: sports.uz
Киритилди: 11:38, 19.05.2014.
Ўқилди: 4622 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.