Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

Илҳомларнинг илҳоми келганда...

Баҳо:
+ | -

Рўзиқул Бердиев “Бунёдкор”га қарши бўлиб ўтган ўйинда тўғри тактика танлади ва “Насаф” Ўзбекистон чемпиони устидан муҳим ғалабага эришди.

Ўйин бошидан катта устунликка эга бўлган қаршиликлар тезкор гол уришнинг уддасидан чиқишди. Артур Геворкяннинг ўнг қанотдан оширган пасини қабул қилиб олган Юнусов дарвозанинг олис бурчагини нишонга олди - 1:0.

Шундан сўнг “Насаф” ҳимоявий ўйинни ва қарши ҳужум тактикасини танлади. Натижада мезбонлар ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолиш билан бирга, рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун имкониятларга эга бўлди.

Ўйин тугашига ярим соат қолганида Волков таваккалчиликка қўл урди. У Собирхўжаевни ўўйиндан олиб, унниг ўрнига учинчи ҳужумчи Воҳид Шодиев майдонга туширди. Ушбу танлов ўзини оқламади. Ўйин тугашига 13 дақиқа қолганида мезбонлар иккинчи голни рақиб дарвозасига йўллашди. Ўнг қанотдан Кенжа Тўраев ошириб берган тўпни Илҳом Шомуродов яқин масофадан боши билан дарвозага аниқ йўллади.


Ушбу гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилди. “Насаф” ўз  тарихида иккинчи марта “қалдирғочлар”ни мағлуб этган бўлса, илк марта “Бунёдкор”ни иккита тўп фарқи билан доғда қолдирди. Амалдаги чемпион эса ўзининг мағлубиятлар устунидаги ҳисобни очди ва “Насаф”ни олдинга ўтказиб юбориб, 4-ўринга тушиб қолди.

ОЛИЙ ЛИГА, 8-ТУР
“НАСАФ” – “БУНЁДКОР” – 2:0 (1:0)
Голлар: Илҳом Юнусов (10), Илҳом Шомуродов (77)
Огоҳлантиришлар: Ботир Қораев (61), Элдорбек Суюнов (69), Илҳом Юнусов (70) — Сергей Симоненко (40), Акмал Шораҳмедов (71), Дилшод Жўраев (90)
“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 5.Ботир Қораев, 10.Кенжа Тўраев, 17.Артур Геворкян, 19.Игорь Таран, 20.Эркин Бойдуллаев, 23.Шерзод Аъзамов, 27.Илҳом Юнусов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 32.Ҳамза Каримов, 34.Фаррух Сайфиев
"Бунёдкор": 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброҳимов (Дилшод Жўраев 15), 10.Анвар Бердиев, 11.Александр Пишур, 16.Карлес Кото, 27.Сардор Собирхўжаев, 33.Олег Зотеев, 40.Сергей Симоненко
Ҳакамлар: В.Цейтлин, Ҳ.Шодмонов, А.Цапенко, О.Тўйчибоев
Назоратчи: Ғ.Каримов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:56, 19.05.2014.
Ўқилди: 11647 марта.
Фикрлар: 66 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.