Кириш Регистрация
23/01 20:00 Вьетнам 2-2 Жанубий Корея
24/01 00:45 Интер 6-2 Пиза
24/01 01:00 Леванте 3-2 Эльче
24/01 17:30 Вест Хэм - Сандерленд
24/01 18:00 Райо Вальекано - Осасуна
24/01 19:00 Комо - Торино
24/01 20:00 Хитой - Япония
24/01 20:00 Бёрнли - Тоттенхэм
24/01 20:00 Фулхэм - Брайтон
24/01 20:00 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
24/01 20:15 Валенсия - Эспаньол
24/01 22:00 Фиорентина - Кальяри
24/01 22:30 Севилья - Атлетик Бильбао
24/01 22:30 Борнмут - Ливерпуль
25/01 00:45 Лечче - Лацио
25/01 01:00 Вильярреал - Реал Мадрид
25/01 16:30 Сассуоло - Кремонезе
25/01 18:00 Атлетико - Мальорка
25/01 19:00 Аталанта - Парма
25/01 19:00 Женоа - Болонья
25/01 19:00 Ньюкасл - Астон Вилла
25/01 19:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
25/01 19:00 Кристал Пэлас - Челси
25/01 20:15 Барселона - Реал Овьедо
25/01 21:30 Арсенал - Ман. Юнайтед
25/01 22:00 Ювентус - Наполи
25/01 22:30 Реал Сосьедад - Сельта

Андижонда қиличбозлик маркази барпо этилмоқда

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистон спортчиларини 2016 йил Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган ХХХI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёргарлиги тўғрисида” ги қарорида Олимпиада ўйинлари дастуридан ўрин эгаллаган қиличбозлик спорт турини янада ривожлантириш ва оммавийлик даражасини ошириш мақсадида Андижон шаҳрида ихтисослаштирилган қиличбозлик марказини барпо этиш вазифаси белгиланган.

Куни-кеча Андижон шаҳрида ихтисослаштирилган қиличбозлик марказининг пойдеворига биринчи ғишт қўйилди. Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси президенти Собир Рўзиевнинг таъкидлашича, қиличбозлик марказини барпо этиш учун Андижон шаҳри бежиз танланмаган.

“Бугунги кунда Ўзбекистон терма жамоасининг аксариятини андижонликлар ташкил этади. Яқинда Иордания давлатида ўтказилган Осиё чемпионатида мамлакатимиз ўсмирлар терма жамоасини умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашида Андижон қиличбозлик мактабининг тарбияланувчилари Ж.Нурматов ва А. Насриддиновларнинг ҳиссалари катта бўлди. Келажакда мазкур ихтисослаштирилган зал Олимпиада ўйинлари дастуридан ўрин эгаллаган қиличбозлик спорт турини нафақат Андижонда, балки бутун Фарғона водийсида ривожлантириш учун хизмат қилади”, – дейди С.Рўзиев.

Замонавий лойиҳа асосида барпо этилаётган марказда қиличбозлик залидан ташқари 50 ўринли ётоқхона ҳам қад ростлайди. Лойиҳа қиймати 4,5 миллиард сўмга тенг бўлиб, у Навоий кон-металлургия комбинати томонидан молиялаштирилади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 18:23, 21.05.2014.
Ўқилди: 2826 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.