«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.
«Мен дунёнинг энг яхши футболчиси билан ишлашимдан ва у менинг жамоамда эканидан мамнунман. Месси бу ерда эканидан бахтли.
Лионель фаолиятининг охирига қадар жамоада қолишни хоҳлашини таъкидлади. Ўтган мавсумларда у ақл бовар қилмас ўйинларни кўрсатди. Балки шунинг учун бу мавсумдаги ўйини ёмондай кўриниши мумкин, лекин Лео биринчи бўлиб қолаверади.
Биз Мессининг 700 мингта гол уришига ўрганиб қолганмиз. У 100 мингта гол урса, ҳамма нимадир бўлганов деб ўйлайди. Гап фақат голларда эмас, у шундайлигича жамоа учун керак. Умид қиламанки, мен Леонинг янада яхши бўлишига ҳаракат қиламан»,- дейди мураббий.