Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

2014 йилги Жаҳон чемпионати ўйинларининг жадвалини юклаб олинг

Баҳо:
+4 | -

Миллионлаб футбол ихлосмандлари интизорлик билан кутаётган Жаҳон чемпионати ўйинларига Бразилия яшил майдонларида старт берилишига ҳам оз фурсатлар қолди.

Бундай фурсатларда кўпчилик мухлисларни Жаҳон чемпионатининг жадвали, тақвими қизиқтириши шубҳасиз. Аслида бундай жадвалларни интернет тармоғидан осонгина топиш мумкин. Нафақат футбол, спортга ихтисослашган сайтлар, балки ўзини ҳурмат қилган кўплаб янгилик сайтлари ҳам мундиал жадвалини ҳавола қилиши табиий ҳол.

Аммо барчада ҳам доим интернет тармоғига уланиш имконияти мавжуд бўлмаслиги мумкин. Шу сабабдан, оффлайн режимида фойдаланиш осон бўлган тақвимни юклаб олиш мухлислар учун қулай бўлса керак дея ҳисобладим ҳамда Сизларга ана шундай жадвални ҳавола қилмоқчиман.

Мазкур жадвал Excely.com сайти томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у Microsoft Excel форматида.

Ушбу жадвалнинг қулай томони шундаки, Сиз фақатгина ҳисобларни киритиб борасиз холос, қолганини дастурнинг ўзи уддалайди. Яъни гуруҳда ким қандай ўринни олганини, очколар сонини, тўплар нисбатини, плей-офф босқичларида кимнинг рақиби ким бўлишини ва ҳ.к.

Шунингдек, жадвал тилини осонгина ўзгартиришингиз ҳам мумкин ва 43 та тилдан исталган бирини танлаш имконияти мавжуд.

Энг асосийси, ўйинларнинг тўлиқ тақвими: куни, соати, ўйин бўладиган шаҳар номи ҳақида маълумотлар бор.

Минг марта гапиргандан кўра, бир марта юклаб олган яхши. Умид қиламанки, ушбу жадвалнинг Сиз учун бирон фойдаси тегади.

ЖЧ-2014 ЖАДВАЛИНИ ЮКЛАБ ОЛИШ

P/S: Жадвалнинг оригинал варианти бироз ўзгартирилган бўлса ҳам, унинг муаллифлик ҳуқуқи Excely.com сайтига тегишли.

Манба: www.xushnudbek.uz
Киритилди: 11:46, 28.05.2014.
Ўқилди: 10387 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.