Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Рўзиқул Бердиев: «Йигитларга миннатдорчилик билдираман»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали жавоб баҳси доирасидаги «Андижон» — «Насаф» ўйинидан кейинги матбуот анжумани фақат бир қисмдан иборат бўлди. Мезбонлар бош мураббийи Азамат Абдураимов матбуот анжуманига келмади. Шу боис фақат «Насаф» устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги ўйинга ҳам жиддий тайёргарлик кўргандик. Олдинги учрашувдан кейин кам ўйин амалиётига эга бўлган ўйинчиларимга ҳам имконият бераман деб айтгандим. Мен бугунги ўйин учун шогирдларимга миннатдорчилик билдираман, — дея гап бошлади Рўзиқул Саъдуллаевич. -Бугунуларборкучларибилантўптепишди. Шогирдларимнинг айримларини жисмоний тайёргарлиги яхши эмаслигини билиб олдим. Лекин бугун жамоамизютуқ учун яхши ҳаракат қилишди. Кейин эътибор берган бўлсангиз сафимизда 17 ёшли ўйинчилар ҳам майдонга тушишди. Бу дегани биз ҳар доим ёшларга эътибор берамиз ва уларга имконият беришда давом этамиз.

- Шерзод Аъзамовнинг жароҳати у қадар жиддий эмас. Бундай жароҳатлар бу ўйинчимизда тез-тез учраб туради. Шифокорларни айтиши бўйича,ҳаммаси жойида. Кейинги ўйинларда жамоамизга ёрдам беришга тайёр.

- Бугун «Андижон» жамоаси ҳам биз каби ўйин амалиёти оз бўлган ўйинчилар билан тўп сурди. Ҳозир ўйинда шуни гувоҳи бўлдимки, жамоада руҳий тайёргарлик анча пасайган. Ўйинчиларда ўзига бўлган ишонч йўқолиб қолган. Хужумларни якунлашда уларда совуққонлик етшмаяпти. Ўйлайманки, бу вақтинчалик ҳолат. «Андижон» жамоасида яхши футболчилар йиғилган. Кейинги ўйинларда жамоа мақсад сари дадил қадам ташлашади деб ўйлайман.

- Албатта биз кубок баҳсларида узоқроққа боришни мақсад қилганмиз. Кейинги босқичда биз “Навбаҳор» жамоаси билан ўйнаймиз. Наманганликлар бу йил ажойиб ўйин намойиш этяпти. Бу жамоа билан ўйинга ҳам жиддий тайёргарлик олиб борамиз, — дейди Рўзиқул Бердиев.

Комилжон ИКРОМОВ ёзиб олди.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 12:02, 28.05.2014.
Ўқилди: 5931 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.