"Ювентус"клуби ва Италия термасининг собиқ ҳужумчиси Алессандро Дел Пьеро миллий терма жамоага Жаҳон чемпионатида зафарлар тилади.
"Албатта, финалда Италия-Бразилия учрашишини ҳамма орзу қилади, - дея Дел Пьеронинг сўзларини келтиради Football Italia. - Миллий терма жамоага омад тилайман.
Жаҳон чемпионати - исталган футболчининг ёрқин давридир. Бразилияни мусобақа фаворити ва аутсайдери деб ҳисоблаш мумкин. Уйда ўйнаш устунлик бериш билан бирга катта маъсулият юклайди".