Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Мухлис мақоласи: инқилоб вақти келди

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон терма жамоаси 27 ва 29 май кунлари Уммон терма жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйинини ўтказди. Афсуски, иккисида хам мағлуб бўлдик. Тўғри, бу оддий ўртоқлик уйини бўлиши мумкин, лекин терма жамоа ўз уйида, ўз майдонида, ўз мухлислари қаршисида ўйин ўтказди. Қолаверса бу уйин термамизнинг бир нечта футболчилари учун хайрлашув ўйини еди. Биринчи учрашувдан фаркли равишда вакилларимиз иккинчи уйинда кўпрок натижа учун ва мухлисларни хурсанд қилиш учун ўйнашди ва ҳар доимгидек буни уддалай олишмади.

2 йил аввал Вадим Абрамов термадан бўшатилгач Миржалол Қосимов бош мураббий етиб тайинлангани барчамизга яхши аён. Ўшанда Миржалол Қосимовга жахон чемпионатига чиқиш вазифаси қўйилган еди. Даставвал натижалар ёмон эмасди, сўнгги паллада вакилларимиз жуда аламли тарзда мундиалдан четда колишди. Энди ўша вақтдан шу пайтгача бўлган барча уйинларни таҳлил киладиган бўлсак, ўйин услубимиз деярли ўзгармаган. Яна уша қанотдан ҳужумлар, бефойда "навес"лар. Ракиблар буни аллақачон илғаб олишган. ЖЧ саралаши доирасидаги Иорданияга карши уйин Осиё чемпионати саралаши учрашувлари доирасидаги Въетнам, Ҳонконг ва БАА термаларига карши уйинлар ва Уммонга карши иккита уйин.

Бу ўйинларнинг барчаси бир хил тарзда ўтди. Бир хил тактика, бир хил ҳужумлар, яна уша "навеслар". Энди шу ўтган ўйинларнинг кайси бирида галаба козондик? Тўғри, Въетнам хамда Ҳонконгларни мағлуб этдик. Мағлуб этганимизга асосий сабаб - рақибнинг кучсизлиги. Менимча, улар хам Иордания сингари бироз ҳимояни яхширок ушлаганда биздан очко тортиб оларди. Тан оламизми, йўқми бу гаплардан кўриниб турибдики, ўзбек футболида инқилоб вақти етиб келди.

Мана Эрон терма жамоаси мундиал йулланмасини кўлга киритди бу ғалабаларда жуда катта ҳиссани Карлос Кейруш қўшди. Ундан аввалги мундиал саралашида Эрон ўз юлдузи Али Даи бошкарувида омадсизликка юз тутганди. Мана сизга хорижлик мутахассиснинг тажрибаси. Нега оддий Ливан терма жамоаси тажрибали чет еллик мураббий олиб келган бир вақтда бизнинг раҳбарият бундай килолмайди? Ҳурматли Мираброр Зуфарович, бизнинг терма жамоада инқилоб вақти етиб келди терма жамоага бутунлай янги муҳит, янги қон керак. Бу ишларни амалга оширишда хорижлик кучли мутахассиснинг ёрдамига таяниш керак. Шундагина ўзбек футболи ўзининг юксак чўққисига кўтарилиши мумкин!

Бегзод Ботиров BEGZOD никли мухлис

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:07, 30.05.2014.
Ўқилди: 10209 марта.
Фикрлар: 65 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.