Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 4-1 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-2 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум 1-0 Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

«Каспий Кубоги»: Ўзбекистон U-16 Қозоғистонлик ўсмирларни йирик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси «Каспий Кубоги турниридаги илк ўйинда Қозоғистон U-17 ўсмирлар терма жамоасини йирик - 8:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

1998 ва ундан кейинги йилларда туғилган Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган «Каспий Кубоги мусобақасида иштирок этиш учун 29 май куни Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрига жўнаб кетган эди.

Темур Олимхўжаев шогирдлари турнирнинг илк ўйинини 30 май куни Қозоғистон U-17 ўсмирлар терма жамоасига қарши ўтказиб, йирик 8:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Турнирнинг иккинчи ўйинида Ўзбекистон ўсмирлари Туркия U-17 ўсмирларига қарши майдонга тушади. Мазкур ўйин 1 июнь куни ўтказилади.

Таъкидлаш лозим, мусобақада жами 12 терма жамоа иштирок этиб, уларнинг аксариятини 17 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоалари ташкил этади. Фақат Ўзбекистон ва Озарбайжон терма жамоалари мусобақада 16 ёшгача бўлган ўсмирлар термаси билан иштирок этади.

«Каспий Кубоги» Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасининг сентябрь ойида Таиландда ташкил этилиши кутилаётган Осиё чемпионатига тайёргарлигининг бир қисмидир. Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси ушбу мусобақа финал босқичи «С» гуруҳида Кувайт, Непал ва КХДР ўсмирларига қарши тўп суради.

«Каспий Кубоги», 1-тур.

Ўзбекистон U-16 – Қозоғистон U-17 - 8:1

Голлар: Ислом Кенжабоев 6, 70, Юсуф Аҳмаджонов 12, 28, Жонибек Кўчимов 17, 64, Илҳом Алижонов 21, Амин Файзуллаев 80

Манба: the-uff.com
Киритилди: 09:52, 31.05.2014.
Ўқилди: 5614 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Суперлига. Бугунги 3 та ўйиндан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат (фото) [3485]

“Реал” “ПСЖ” етакчиси учун 150 миллион евро таклиф қилади — Fichajes [3123]

Чемпионлар лигасида 36 жамоадан 32 таси аниқланди [2883]

СПЛ. «Ан-Наср» бир киши кам бўлиб, сафарда «Ал-Иттифоқ» устидан даҳшатли камбэк амалга оширди (Видеошарҳ) [2253]

Ўзбекистон U-17 Испаниядаги илк синовда Уругвайга йирик ҳисобда имкониятни бой берди [1987]

Моуриньо "Реал Сосьедад"га қарши таркибда битта ўзгариш қилмоқчи [1871]

Энцо Фернандес трансфери Англия футболи тарихидаги энг қиммати бўлиши мумкин [1771]

Раҳмоналиевнинг голи «Сабаҳ»га «Хапоэль» устидан ғалаба қозонишга ёрдам берди. Озарбайжон клуби ЕЧЛда ўйнайди! [1769]

"Ньюкасл"нинг янги мураббийи илк турдан кейин эътибор марказида қолди (+Видео) [1753]

"Барселона" Альварес учун таклифини ошириши керак [1693]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик