Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

"Баркамол авлод-2014". Бокс бўйича совриндорлар аниқланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

 

Наманган шаҳридаги Олий спорт маҳорати мактабида ўтказилаётган “Баркамол авлод - 2014” спорт ўйинларининг бокс бўйича финал учрашувлари ниҳоясига етди. 

Қизғин кечган мусобақалар якунларига кўра ўз вазн тоифаларида Мироншоҳ Ибрагимов (-49 кг, Бухоро вилояти), Бекзодбек Турсунбоев (-52 кг, Тошкент вилояти), Бобирмирзо Толипов (56 кг, Фарғона вилояти), Зиёвиддин Тоҳиров (-60 кг, Андижон вилояти), Жасур Аҳмаджонов (-64 кг, Тошкент шаҳри), Маҳмуд Ғоипов (-69 кг, Тошкент вилояти) ва Бектемир Мелиқўзиев (-75 кг, Фарғона вилояти) барча рақибларини мағлуб этиб, “Баркамол авлод-2014” спорт ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлдилар. 

Умумжамоа ҳисобида Тошкент вилояти вакиллари биринчи, Фарғона вилояти жамоаси иккинчи, бухоролик ёшлар эса учинчи ўринни эгаллашди. 

Ғолибларни тақдирлаш маросимида Ўзбекистон бокс Федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, Бутунжаҳон бокс Федерацияси ижроия қўмитаси аъзоси Малик Бабаев, Ўзбекистон бокс Федерацияси Бош котиби, Бутунжаҳон бокс Федерацияси техник комиссияси аъзоси Олим Маҳмудов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Қўлдош Тожибоев, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози Мавлон Ачилов, жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби, Осиё ўйинлари ғолиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи Дилшод Маҳмудов, жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби, Осиё ўйинларининг икки карра чемпиони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи Рустам Саидов, икки карра жахон чемпиони, Олимпия ўйинлари бронза медали соҳиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи Аббос Атоевлар иштирок этди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 15:39, 31.05.2014.
Ўқилди: 5530 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.